АсосийЖамият

Президент Рамазони шарифнинг кириб келиши билан халқни табриклади

Ушбу муқаддас ойда қилинадиган ибодат ва дуолар, эҳсон ва амалларни Парвардигори олам даргоҳида қабул бўлишини тилади.

'Президент Рамазони шарифнинг кириб келиши билан халқни табриклади'ning rasmi

Аввало, сиз, азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонлар ва бутун халқимизни эзгулик, хайру саховат ва меҳр-оқибат ойи бўлган Рамазони шарифнинг кириб келиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ушбу қутлуғ айёмда мана шундай мунаввар ойни эл-юртимиз билан биргаликда тинч ва осойишта муҳитда кутиб олаётганимиз учун Аллоҳ таолога беҳисоб шукроналар айтамиз.

Ҳозирги вақтда барча соҳа ва тармоқлардаги ислоҳотларимиз муқаддас ислом динининг одамийлик моҳиятига уйғун бўлган “Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган эзгу ғоя асосида амалга оширилаётганини кўплаб мисолларда кўриш мумкин.

Жумладан, ижтимоий ҳимоя тизими самарасини юксалтириш, беморлар, ногиронлиги бўлган, кекса ва ёрдамга муҳтож инсонларни, ёшлар ва хотин-қизларни, чет эллардаги фуқароларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фарзандларимизнинг таълим-тарбиясига эътиборни кучайтириш, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳларни обод қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлар тобора кенгайиб бораётганини таъкидлаш лозим.

Бу борада бошлаган ишларимизни изчил давом эттириш, юртимиздаги тинч ва фаровон ҳаётни, миллатлар ва динлараро ҳамжиҳатлик муҳитини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш бундан буён ҳам доимо эътиборимиз марказида бўлади.

Пок ниятлар ижобат бўладиган ушбу қутлуғ ойда жаҳоннинг турли минтақаларидаги уруш-жанжаллар, низо ва адоватлар барҳам топиб, бутун дунёда тинчлик, ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва ҳамкорлик барқарор бўлишини чин дилдан сўраб, дуолар қиламиз.

Ер юзидаги барча мўмин-мусулмон биродарларимизни, дўст ва ҳамкорларимизни Рамазон ойининг бошланиши билан самимий қутлаб, уларнинг мамлакатлари ва халқларига осойишталик, равнақ ва фаровонлик тилаймиз.

Азиз ватандошлар!

Рамазони шарифни оила ва яқинлар даврасида катта хурсандчилик билан кутиб олаётган сиз муҳтарам юртдошларимни яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Ушбу муқаддас ойда қилинадиган ибодат ва дуолар, эҳсон ва амалларни Парвардигори олам ўз даргоҳида қабул этсин!

Халқимизнинг эзгу орзу-интилишлари рўёбга чиқсин!

Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин!

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёда қарийб 900 млнлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:10

    Сирдарёда қарийб 900 млнлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Тошкент вилоятида 33 ёшли аёлни хорижга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган шахс қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:56

    'Юқори Чирчиқда 7 ёшли бола ота-онаси томонидан калтакланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:46

    '"Самарқанд қоғози" географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:40

    "Самарқанд қоғози" географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

    Самарқанд қоғозидан маҳаллий миниатюрачи рассом ва каллиграфлар, Япониядаги қадимий ёзма битиклар ва нодир асарларни қайта таъмирлашда фойдаланишади.

    'Метродаги айрим кассалар ёпилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:23

    Метродаги айрим кассалар ёпилмоқда

    13 та метро бекати вестибюлларидаги кассаларни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    'Андижонда хотинини ўлдириб, воқеа жойидан қочиб кетган эркак ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:15

    Андижонда хотинини ўлдириб, воқеа жойидан қочиб кетган эркак ушланди

    Аввалроқ, воқеа бўйича дастлабки тафсилотларни маълум қилгандик.