АсосийЖамият

Ўзбекистон Президентининг Францияга давлат ташрифи якунланди

Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

'Ўзбекистон Президентининг Францияга давлат ташрифи якунланди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёевнинг Франция Республикасига тарихий давлат ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбари Париж шаҳрида Франция Президенти Эммануэль Макрон билан самарали музокаралар ўтказди.

Саммит якунида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қўшма декларация, шунингдек, ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича битимларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди.

Президентимиз Франциянинг етакчи компания, банк ва ташкилотлари раҳбарлари билан давра суҳбатида иштирок этди. Умумий қиймати 6,5 миллиард евро бўлган аниқ кооперация лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи Инвестиция ва инновация соҳаларида ҳамкорлик дастури қабул қилинди.

Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Франция Республикасининг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан тақдирланди.

Ташриф доирасида Франция Миллий мажлиси Раиси Яэль Браун-Пиве ва Париж шаҳри мэри Анн Идальго билан учрашувлар ўтказилди. Париж шаҳри кўчаларидан бирига Самарқанд номини беришга бағишланган маросим бўлди.

ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле билан музокараларда ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ҳамда ташкилот Бош конференциясининг Самарқанд шаҳридаги 43-сессиясига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Ташриф тадбирлари якунлангач, "Орли" халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Франция спорт ва ёшлар вазири Мари Барсак ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Centrum Air Рақобат қўмитасига жавоб берди: “Ортиқча чипта сотмаймиз”'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:56

    Centrum Air Рақобат қўмитасига жавоб берди: “Ортиқча чипта сотмаймиз”

    Тошкент — Урганч рейсидаги ҳолатга авиакомпания расмий изоҳ берди.

    'Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:03

    Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади

    “Бу файзли байрам ҳар бир хонадонга тинчлик ва қут-барака олиб кирсин”

    'Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 16:44

    Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”

    Расмий баёнотга кўра, Америка қўшинлари сулҳ кучга кирганидан кейин ҳам “ноқонуний ва асоссиз ҳаракатларини” давом эттирган.

    'Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 15:21

    Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат аҳолисини муборак Қурбон ҳайити билан табриклаб, тинчлик, меҳр-оқибат ва инсонпарварлик ғоялари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунига ҳамоҳанг эканини таъкидлади.

    'Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 13:12

    Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда

    Мазкур жараёнлар оқибатида атмосфера ҳавосида чанг заррачалари, айниқса, атмосфера таркибида PM10 концентрацияси қисқа муддатли ортиши кузатилиши мумкин.

    'Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 05:50

    Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради

    Маҳбуслар Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари томонидан ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш эвазига жазодан озод қилиш ва юқори маош таклиф этилаётгани ҳақида маълум қилишди.