Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифи ҳақида хабар қилган эдик.
Ташриф давомида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов ва Франция ташқи савдо ва хориждаги фуқаролар бўйича вазир-делегат Лоран Сен-Мартен Тошкент трамвай тизимини амалга ошириш бўйича йўл харитасини имзолади.
Бу ҳақда Франция ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган вазирлик-идоралараро ҳужжатларни имзолаш маросимида эълон қилинди.
Трамвай шаҳарни Янги Тошкент билан боғлаши, линияларни Франциянинг Alstom компанияси қуриши режалаштирилган.