АсосийСаломатлик

Эшитишда нуқсони бўлган чақалоқлар қандай даволанади?

Чақалоқ ҳаётининг дастлабки 3 йилида турли товушларни ўрганиб, "тили" чиқа бошлайди. Агар бола бу жараёнда муаммога дуч келса, сўзларни тушуниш ва такрорлашда қийинчиликлар туғилади.

'Эшитишда нуқсони бўлган чақалоқлар қандай даволанади?'ning rasmi

Тадқиқотларга кўра, 3 ва 4-даражали эшитиш қобилиятини йўқотган, эрта босқичда эшитиш мосламаси ўрнатилган чақалоқлар соғлом тенгдошларидан ривожланиш жиҳатидан унчалик фарқ қилмаслиги аниқланган, дея хабар бермоқда ССВ Матбуот хизмати.

Агар эшитишни коррекция қилиш 6 ойликдан кейин амалга оширилса, бундай болалар нутқи ривожланиши сезиларли даражада кечикади. Шунинг учун янги туғилган чақалоқнинг эшитиш қобилиятини ўз вақтида текшириш ва даволашга киришиш муҳим.

 Аудиоскрининг чақалоқ туғилганининг 3-куни ўтказилади. Бунда эшитиш фаолияти бузилишига шубҳа туғилса, скринингнинг иккинчи босқичи вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида ўтказилиб, унда ҳам эшитиш заифлиги аниқланса, гўдак Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказига йўлланма билан юборилади.

 — Уч ойга тўлганида, чақалоқ Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида чуқурлаштирилган текширувлардан ўтказилади ва бунда ҳам эшитиш заифлиги тасдиқланса, давлат ҳисобидан 3 ойдан 6 ойликкача боланинг қулоқларига рақамли эшитиш мосламалари тақиб қўйилади, — дейди мазкур марказ директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Азамат Разаков. — Тўққиз ойликдан бир ёшгача бўлган даврда бола эшитиш мосламалари билан таъминланган ҳолда кохлеар имплантация амалиёти учун тайёрланади.  

 Ушбу ҳолатларда чақалоқлар нормал эшита оладиган тенгдошларидан ривожланиш жиҳатидан фарқ қилмайди.

Юртимизда 2024 йилда 500 минг нафарга яқин янги туғилган ўғил-қизларда аудиоскрининг ўтказилиб, улардан 325 нафарида эшитиш нуқсони аниқланган, бу кичкинтойлар ҳозир реабилитация ва даволаш босқичларини ўтамоқда.

 Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд вилоятлари филиаллари махсус тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиб, уларда 2025 йилда кохлеар имплантация амалиётини бажариш тўлиқ йўлга қўйиляпти.

 Маълумот учун: Кохлеар имплантация операциялари икки томонлама сенсонервал эшитиш заифлигининг 3 ва 4-даражалари қайд этилган ёки карлик мавжуд бўлган шахсларнинг эшитиш қобилиятини ички қулоққа стимул бериш орқали тиклаш мақсадида ўтказилади. Амалиёт бола 5 ёшга тўлгунга қадар бажарилганда, кўпроқ ижобий натижа беради.

 Давлат бюджети маблағлари ҳисобига харид қилинган имплантантлар 5 ёшга тўлмаган ўғил-қизларга бепул тақдим этилиб, операция ва yндан кейинги реабилитация тадбирлари ҳам бепул амалга оширилади. 

Реабилитация жараёни ҳар бир бола учун индивидуал ишлаб чиқилади ва унга амал қилиш учун ота-она, уларнинг ўрнини босувчилар масъул ҳисобланади. 

Беморларнинг кохлеар имплантация операциясидан кейинги реабилитация тадбирларида иштирокини мониторинг қилиш мақсадида икки ҳафта ичида марказ томонидан ўғил-қизларнинг доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига амалиёт ўтказилганлиги ҳақида хабар берилади. 

Бемор болалар кохлеар имплантация операцияси ўтказилган кундан бошлаб тўрт ҳафта ичида нутқ процессорини ишга тушириш учун марказга олиб келинади. Бу қурилма марказнинг аудиолог мутахассислари томонидан ишга туширилади. 

Амалиёт бажарилган болаларда 7 йилдан сўнг эшитиш процессори давлат маблағлари ҳисобига алмаштириб берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Буюк Британия олимлари илк бор туғма кўрликни даволашга муваффақ бўлди'ning rasmi

    Саломатлик 25.02.2025 23:07

    Буюк Британия олимлари илк бор туғма кўрликни даволашга муваффақ бўлди

    Замонавий тиббиётда кенг қўлланила бошланган ген терапияси илгари давосиз ҳисобланган қатор касалликлар муолажаcида оламшумул аҳамият касб этмоқда.

    'Поликлиникада неча турдаги таҳлиллар амалга оширилади?'ning rasmi

    Саломатлик 25.02.2025 19:02

    Поликлиникада неча турдаги таҳлиллар амалга оширилади?

    Лабораториялардаги тиббий асбоб-ускуналар замон талабларига жавоб берадими?

    'Қандай одатлар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради?'ning rasmi

    Саломатлик 24.02.2025 18:22

    Қандай одатлар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради?

    Тана касалликларга қарши курашолмай қолишининг олдини олиш учун амал қилиниши керак бўлган бир неча қоидалар билан танишинг.

    'Ҳомиладорлар неча марта скрининг текширувларидан ўтиши зарур?'ning rasmi

    Саломатлик 21.02.2025 18:43

    Ҳомиладорлар неча марта скрининг текширувларидан ўтиши зарур?

    Ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойи — ҳам она, ҳам туғилажак фарзанд саломатлиги учун ўта масъулиятли давр.

    'Швейцария олимлари қаришни секинлаштириш усулини аниқлади'ning rasmi

    Саломатлик 18.02.2025 09:29

    Швейцария олимлари қаришни секинлаштириш усулини аниқлади

    Уч йил давом этган кенг қамровли тадқиқотда 70 ва ундан катта ёшдаги 2000 нафардан ортиқ соғлом одамлар иштирок этган.

    'Эпилепсияни сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш усули яратилди'ning rasmi

    Саломатлик 17.02.2025 10:36

    Эпилепсияни сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш усули яратилди

    Дунёда 50 миллиондан ортиқ киши эпилепсия касаллигидан азият чекмоқда.