АсосийЖамият

Соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходими 40 минг АҚШ доллари билан қўлга тушди

Шунингдек, электр таъминоти бўлими бош муҳандиси ва мактаб директори ўринбосари ҳам пора билан ушланди.

'Соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходими 40 минг АҚШ доллари билан қўлга тушди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маъсул ходими Бошқармага қарашли Махсус тиббий таъминот базасида сақланаётган тиббиёт буюмларини харидорга ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали 57 минг 880 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 40 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Жиззах вилоятида кузатилган ҳолатда эса “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Жиззах филиали Шароф Рашидов тумани электр таъминоти бўлими бош муҳандиси мазкур акциядорлик жамиятига қарашли “Энергосавдо” корхонасининг туман бўлими назоратчиси билан ўзаро тил бириктириб, якка тартибдаги тадбиркорнинг М-39 халқаро автомагистрал йўли ёқасида жойлашган ер майдонига электромобилларни қувватлантириш шаҳобчасини ташкил этиши учун 400 кВтли трансформатор ўрнатиш, тегишли тартибда барча ҳужжатларни тайёрлаш ва тармоққа улаб бериш эвазига 90 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 214-моддаси 3-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилоятида қайд этилган яна бир ҳолатда, Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳридаги умумтаълим мактабларидан бирининг директор ўринбосари абитуриентларга олий таълим муассасаларига ўқишга киришда йўналиш бўйича кимё ва биология фанларидан имтиёз берувчи миллий сертификат олиш бўйича имтиҳонларнинг тест саволлари ва жавобларини мансабдор танишлари орқали олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 8 минг АҚШ доллари ва 156 млн. сўм олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддасининг 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:18

    Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди

    Мазкур ҳолатга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.

    'Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Digital Generation Uzbekistan” ННМ томонидан  ўқув машғулотлари ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 22:27

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Digital Generation Uzbekistan” ННМ томонидан ўқув машғулотлари ташкил этилди

    Унда соҳанинг етук мутахассислари, рассом, дизайнер, аниматор, видеограф, фотограф ва контент яратувчилар иштирок этмоқда.

    'Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллардан ва юбилей медаллари топширилди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 20:21

    Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллардан ва юбилей медаллари топширилди

    Президент Ўзбекистон халқини 9 май — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.

    'Ўзбекистон Президенти Москвага борди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:41

    Ўзбекистон Президенти Москвага борди

    Ўзбекистон етакчиси учун ажратилган қароргоҳда давлат раҳбарини Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари ва Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари кутиб олдилар.

    '"Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга 303 нафар элликбоши хизмат қилади'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:34

    "Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга 303 нафар элликбоши хизмат қилади

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров раислигида “Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга хизмат кўрсатадиган элликбошилар иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

    'Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётган бўлган'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:19

    Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётган бўлган

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Андижондаги каналда юз берган техноген ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.