АсосийЖамият

Андижонда 26 ёшли йигитни поезд уриб кетди

У кар ва соқов бўлган.

'Андижонда 26 ёшли йигитни поезд уриб кетди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Андижон шахрида фуқарони поезд уриб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига кўра воқеа бугун, 13 март соат 10:22 да содир бўлган. Тез ёрдам машинаси етиб борган вақтда ҳақиқатдан 1999 йилда туғилган кар-соқов бўлган йигитча Х.М. оғир ва карахт ҳолатда бўлган. У 10:34 да Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига олиб борилган. Шифокорлар аҳволи оғир беморнинг ҳаётини сақлаб қолишга эришган ва операция муваффақиятли ўтган. 

Унга оғир бош мия жароҳати, бош мия чайқалиши, гематомаси, қош қисми йиртилган жароҳати, ўнг ошиқ-болдир бўғими чиқиши, ошиқ-болдир бўғими синиши, постравматик карахтлик ташхиси қўйилган. У болаликдан кар-соқов бўлган. 

Ҳозирда беморнинг ҳолати ўрта оғир. У шифокорлар назоратида ва саломатлик ҳолати ижобий кўринишда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Centrum Air Рақобат қўмитасига жавоб берди: “Ортиқча чипта сотмаймиз”'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:56

    Centrum Air Рақобат қўмитасига жавоб берди: “Ортиқча чипта сотмаймиз”

    Тошкент — Урганч рейсидаги ҳолатга авиакомпания расмий изоҳ берди.

    'Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:03

    Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади

    “Бу файзли байрам ҳар бир хонадонга тинчлик ва қут-барака олиб кирсин”

    'Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 16:44

    Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”

    Расмий баёнотга кўра, Америка қўшинлари сулҳ кучга кирганидан кейин ҳам “ноқонуний ва асоссиз ҳаракатларини” давом эттирган.

    'Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 15:21

    Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат аҳолисини муборак Қурбон ҳайити билан табриклаб, тинчлик, меҳр-оқибат ва инсонпарварлик ғоялари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунига ҳамоҳанг эканини таъкидлади.

    'Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 13:12

    Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда

    Мазкур жараёнлар оқибатида атмосфера ҳавосида чанг заррачалари, айниқса, атмосфера таркибида PM10 концентрацияси қисқа муддатли ортиши кузатилиши мумкин.

    'Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 05:50

    Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради

    Маҳбуслар Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари томонидан ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш эвазига жазодан озод қилиш ва юқори маош таклиф этилаётгани ҳақида маълум қилишди.