Қайд этилишича, Экология вазирлиги ва Экологик назорат инспекцияси томонидан ўтказилган назорат тадбирида ижтимоий тармоқларда фуқаро И.И. Саҳро лочинини ноқонуний сақлаб келинаётганлиги ва сотувга қўйилганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Экология бошқармаси, вилоят ИИБ ва вилоят прокуратураси томонидан ҳуқуқбузарликка чек қўйиш чора-тадбирлари олиб борилиб, ҳуқуқбузар қўлга олинди.
Маълумот учун, қушни табиатдан ноқонуний ажратиб олганлик учун Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20-октябрдаги 290-сонли қарори 14-иловасига мувофиқ БҲМнинг 1500 баробари миқдорида (562 млн 500 минг сўм)зарар қўлланилади ва зарар миқдори БҲМнинг 300 баробаридан кўплиги сабабли иш жиноий тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан кўриб чиқилади.