Президентнинг 2025 йил 11 февралдаги тегишли қарори билан божхона хизмати полковниги Носиров Ғайрат Фарҳодович Божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Бунга қадар Ғайрат Носиров “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келаётган эди.
Шу кунга қадар Божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келган Илҳом Мухторов эса божхона органларидаги бошқа тузилмаларда ўз хизматини давом эттиради.