АсосийСИËСАТ

Сергелида 29 та маҳалла “яшил” тоифага ўтказилди

Президент масъулларга 10 кун ичида кўча ёритиш тизимини ишга туширишни топширди.

'Сергелида 29 та маҳалла “яшил” тоифага ўтказилди'ning rasmi

Йиғилишда Тошкент шаҳри, хусусан Сергели туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, олти йил аввал Сергелига қўшилган 13 та маҳаллада ҳозир 14,5 минг хонадон мавжуд бўлиб, 50 мингдан ортиқ аҳоли яшайди. Ушбу ҳудудларда 629 та устун ўрнатилган ва кабель тортилган бўлса-да, ёритиш тизими ҳали ишга тушмагани танқид қилинди. Масъулларга 10 кун ичида муаммони бартараф этиш топширилди.

Шунингдек, электр таъминотидаги муаммолар, айрим ҳудудларда кучланиш меъёрдан паст экани қайд этилди. “Шаҳаролди”, “Ўзгариш” ва “Қумариқ” нимстанцияларини ишга тушириш орқали барқарор электр таъминотини йўлга қўйиш вазифаси қўйилди. Йил якунигача барча маҳаллаларни канализация тармоғига улаш белгиланди.

Хавфсиз муҳит масаласида эса сўнгги олти ойда 230 та маҳаллада жиноят қайд этилмаган, 332 та ҳудудда жиноятлар кескин камайгани айтилди. Криминоген вазияти оғир бўлган 29 та маҳалла “яшил” тоифага ўтказилиб, 17 та маҳаллада умуман жиноят содир этилмаган.

Президент “Ўзгариш” маҳалласи тажрибасини оммалаштириш, қолган маҳаллаларни ҳам “яшил” тоифага ўтказиш ҳамда яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.

    Бошқа янгиликлар