АсосийЖамият

Самарқанддаги автобус ҳалокатида 22 нафар аёл жароҳатланди

Давлат идоралари ҳали ҳамон тўлиқ маълумот бермади.

'Самарқанддаги автобус ҳалокатида 22 нафар аёл жароҳатланди'ning rasmi

11 февраль куни тонгда Самарқанд вилояти Жомбой туманида автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 22 нафар аёл жароҳатланди. Бу ҳақда туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокорига таяниб, Milliy телеканали хабар берди.

Бир кун аввал вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси darakchi.uz ҳодисада бир йўловчи — 68 ёшли эркак ҳалок бўлганини маълум қилди, бироқ у қайси транспортда бўлганига аниқлик киритмади.

Журналист йўловчилар сони ва қурбонлар борлиги ҳақидаги маълумотга аниқлик киритмоқчи бўлганида, бошқарма матбуот котиби қўнғироқни узиб қўйди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган фото ва видеоларда автобуснинг ён, орқа ва олд ойналари сингани, қурбонлар бўлгани айтилган.

Бош шифокор Тозагул Холиқованинг Milliy телеканалига маълум қилишича, шифохонага 23 нафар аёл ётқизилган, улардан бири воқеа жойидаёқ ҳалок бўлган.

Аёлларнинг жароҳатлари оғир: 16 нафар йўловчи жарроҳлик бўлимига, 2 нафар аёл реанимацияга ётқизилди. "Уларнинг аҳволи оғирроқ, реанимацияда даволаняпти", — деди шифокор.

Туристик автобус Самарқанддан Тошкентга кетаётган бўлган. Хабар қилинишича, автобус ҳайдовчиси масофа ва тезликни нотўғри баҳолаган ҳамда тормозни кескин босиб, Cobalt билан тўқнашган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди Ўзбекистондаги пенсиялар автоматик равишда тайинланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:33

    Энди Ўзбекистондаги пенсиялар автоматик равишда тайинланади

    Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси биринчи ўқишда қонунни қабул қилди.

    'Талабаларнинг спорт билан қамровини камида 50 фоиздан ошириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:02

    Талабаларнинг спорт билан қамровини камида 50 фоиздан ошириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди

    Бугунги кунда олий таълим муассасалари сони 203 тага етди, уларда кундузги таълимда ўқиётган талабалар 700 мингдан ошди.

    'Навоий ва Тошкент вилоятларининг айрим ҳудудларида чиқинди хизмати тарифлари ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:57

    Навоий ва Тошкент вилоятларининг айрим ҳудудларида чиқинди хизмати тарифлари ошди

    Мажбурий ягона тарифлар хизматлар сифатини оширишга ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.

    'Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:08

    Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Ўзбекистонда 1 та китоб ўқиган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:30

    Ўзбекистонда 1 та китоб ўқиган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилиши мумкин

    Тегишли қонун депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

    'Ўзбекистонда спортчиларни келгуси Олимпиадага тайёрлаш учун 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:33

    Ўзбекистонда спортчиларни келгуси Олимпиадага тайёрлаш учун 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди

    Сўнгги тўрт йилда бюджетдан спортга ажратилаётган маблағ 1,5 триллион сўмдан 3 триллион сўмга ошди.