АсосийДУНË

Хоманаийнинг ўғли дафн маросимда иштирок этмади

Исроил томонидан манзилни аниқлаш ёки нишонга олиш хавфи Можтаба Хоманаийнинг маросимда қатнашмаслигига сабаб бўлган.

'Хоманаийнинг ўғли дафн маросимда иштирок этмади'ning rasmi

Эрон олий раҳнамоси Можтаба Хоманаий отаси — марҳум Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг дафн маросимида иштирок этмади. Бу ҳақда The New York Times маълумотига таяниб Zamon.uz хабар берди.

Маълум қилинишича, 5 июль куни Теҳронда Али Хоманаийга жаноза намози ўқилиши кутилган, видолашув маросимлари эса мамлакатнинг бешта шаҳрида ўтказилиб, 9 июлга қадар давом этади. Бироқ ҳозиргача Можтаба Хоманаий маросимларда кўринмаган.

Маросимни ташкил этиш қўмитаси раҳбари Акбар Пуржамшидийон аввалроқ дафн маросимида иштирок этиш масаласи унинг ваколатига кирмаслигини билдирган эди. Шунга қарамасдан, кўплаб тарафдорлар уни маросимда кўришга умид билдирган.

Манбаларга кўра, хавфсизлик билан боғлиқ эҳтимолий таҳдидлар, жумладан, Исроил томонидан унинг манзилини аниқлаш ёки нишонга олиш хавфи Можтаба Хоманаийнинг маросимда иштирок этмаслигига сабаб бўлган.

Шу билан бирга, баъзи манбалар олий раҳнамонинг ўзи ҳам дафн маросимининг айрим қисмларида иштирок этиш истагини билдирганини қайд этган. У 9 июль куни Машҳад шаҳридаги Имом Ризо зиёратгоҳида ўтказилиши режалаштирилган маросимда иштирок этиб, отаси ҳақига дуо қилишни хоҳлагани айтилмоқда.

Маълумот учун, Теҳронда 3 июль куни Али Хоманаий билан видолашув маросимлари бошланган бўлиб, унда хорижий делегациялар, жумладан, Ўзбекистондан ҳам вакиллар иштирок этгани қайд этилди.

    Бошқа янгиликлар

    Хоманаийнинг ўғли дафн маросимда иштирок этмади - Darakchi.uz