АсосийЖамият

Бекободда табиатга 100 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди

Ноқонуний қум қазиб олингани бўйича ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

'Бекободда  табиатга 100 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди'ning rasmi

Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан Бекобод тумани "Фарҳод" МФЙ ҳудудида навбатдаги экологик назорат тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

Тадбир давомида фуқаролар томонидан ноқонуний равишда қум қазиб олинаётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилганда, табиатга 100 миллиард 627 миллион 800 минг сўм миқдорида зарар етказилганлиги маълум бўлди.   Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

Маълумот учун, аввалроқ Самарқандда айнан ноқонуний қум-шағал қазиш билан боғлиқ иккита ҳолатда табиатга 800 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган эди. 

    Бошқа янгиликлар