Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги Келес шаҳарчасида 17 ёшли ўсмир 19 ёшли йигитни ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан 17 ёшли шахс гумонланувчи сифатида қўлга олинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига кўра, Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Билдирилишича, ушбу воқеа кеча, 13 февраль куни содир бўлган. Тошкент вилоятининг Келес шаҳридаги болалар майдончасида 19 ёшли йигитнинг жасади топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, А.С. Жиноят-процессуал қонунчилигининг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) билан ушланган. Ҳозирда туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.