АсосийЖамият

Ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди

Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

'Ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди'ning rasmi

Қонун (ЎРҚ-1030-сон, 13.02.2025 й.) билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар берди.

Қонун билан Меҳнат кодексига “Ягона миллий меҳнат тизими”  идоралараро дастурий-аппарат мажмуида  электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек “Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. 

Бундан ташқари, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилмоқда. 

Киритилаётган ўзгартиришларга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахснинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади. 

Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилиши белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёдаги АГТКШ 5,7 млрд сўмлик газни ўғирлагани аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:21

    Сирдарёдаги АГТКШ 5,7 млрд сўмлик газни ўғирлагани аниқланди

    Ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга жиноят иши қўзғатилди.

    'Бугун Тошкент ва Сирдарёда кечга томон ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:23

    Бугун Тошкент ва Сирдарёда кечга томон ёмғир ёғади

    Республиканинг шимолида қор ёғиш эҳтимоли бор.

    'Афғонистон делегацияси мамлакатимизга ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият 22.02.2025 22:07

    Афғонистон делегацияси мамлакатимизга ташриф буюрди

    Бугун Бош вазир Абдулла Арипов Афғонистон Бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулло Абдул Ғани Бародар билан музокара ўтказди.

    'Самарқанднинг баъзи туман ва шаҳарлари чегараси ўзгартирилади'ning rasmi

    Жамият 22.02.2025 20:45

    Самарқанднинг баъзи туман ва шаҳарлари чегараси ўзгартирилади

    Ушбу масала Сенатнинг ялпи мажлисида қизғин муҳокама қилинди.

    '"Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!"'ning rasmi

    Жамият 22.02.2025 19:40

    "Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!"

    2025 йилги Наврўз байрами ушбу шиор остида нишонланади.

    'Андижонда 4 та машина ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият 22.02.2025 18:32

    Андижонда 4 та машина ЙТҲга учради

    Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар бор.