АсосийЖамият

“Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳаси доирасида бир қатор вазифалар амалга оширилмоқда

Бугунги кунда пойтахимиз ҳамда Навоий, Фарғона, Чирчиқ ва Термиз шаҳарларида ҳавонинг ифлосланиш даражаси белгиланган меъёрдан юқори бўлиши ҳолатларига саноатнинг ўсиши, углерод ёқилғиларидан кенг фойдаланиш, транспорт воситалари сонининг кўпайиши, табиий омиллар ва назоратнинг етарли эмаслиги сабаб бўлмоқда.

'“Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳаси доирасида бир қатор вазифалар амалга оширилмоқда'ning rasmi


Шу сабабли 2030 йилга қадар атмосферага чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар ҳажмини қисқартириш, саноат объектларида ташламаларни ушлаб қолиш улушини ошириш, транспортдан чиқадиган зарарли моддаларни камайтириш ҳамда PM2,5 бўйича меъёрдан ошиш кузатиладиган кунлар сонини пасайтириш муҳим аҳамият касб этади.

Бу борада, “Тоза ҳаво” лойиҳасида энергетика ва саноат тармоқларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Масалан, эндиликда қурилиш соҳасида ҳам экологик талаблар кучайтирилади. Янги қуриладиган йирик объектларни лойиҳалаштиришда кўкаламзорлаштириш даражасини ошириш, қурилиш материалларини ёпиқ шароитда сақлаш, чиқиндиларни махсус қувур ва контейнерлар орқали тушириш, майдонларни ҳимоя тўсиқлари билан ўраш, онлайн кузатув камераларини ўрнатиш каби талаблар белгиланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу чора-тадбирлар нафақат экологик барқарорликни таъминлайди, балки атмосфера тозалиги, аҳоли саломатлиги ва шаҳар инфратузилмасининг уйғун ривожланишига ҳам хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар