АсосийЖамият

Амударёдаги қамишзорлар режалаштирилган тартибда ёқилмоқда

Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги кичик оролчалардаги қамишзорлар юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш мақсадида мутасадди идоралар назорати остида ёқилмоқда.

'Амударёдаги қамишзорлар режалаштирилган тартибда ёқилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг маълумотларига кўра, Амударё ичкарисидаги оролчалардаги қамишзорлар турли касалликлар ташувчиси ҳисобланган зараркунанда ҳашаротлар кўпайиши сабабли ёқилмоқда.

Тадбир мутасадди идоралар рухсати ва ўзаро келишув асосида амалга оширилмоқда.

Ёнғин ҳаракатлари ва кўлами тўлиқ назоратга олинган. Фуқаролардан ортиқча ваҳимага берилмаслик, ижтимоий тармоқларда эса ёлғон хабарлар тарқатмаслик сўралади.

    Бошқа янгиликлар