АсосийЖамият

Ёшлар ва уларни иш билан таъминлаётган тадбиркорларга 10 миллиард сўмгача кредит берилади

Ўзбекистон Президенти ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади.

'Ёшлар ва уларни иш билан таъминлаётган тадбиркорларга 10 миллиард сўмгача кредит берилади'ning rasmi

Ҳужжатга кўра, 31 ёшга тўлмаган фуқаролар учун янги имтиёзли кредит маҳсулотлари жорий этилади. Улар ўз бизнесини бошлаш истагидаги ёшлар, талабалар, олий таълим муассасалари битирувчилари ҳамда ёшларни иш билан таъминлаётган тадбиркорларни қамраб олади.

Қарорга мувофиқ, ёшларга Марказий банкнинг асосий ставкасига 4 фоиз пункт қўшилган йиллик ставкаларда 7 йилгача муддатга кредитлар ажратилади. Бунда асосий қарз бўйича 1 йилгача, фоиз тўловлари бўйича эса 3 ойгача имтиёзли давр белгиланади.

Шунингдек, хорижий тиллар, рақамли технологиялар ва замонавий касбларни ўрганиш учун 20 миллион сўмгача, интернет-дўконлар, фриланс, мобилография ва ижтимоий тармоқларда маркетинг билан боғлиқ лойиҳалар учун 50 миллион сўмгача микрокредитлар ажратилади.

Касаначилик, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш лойиҳалари учун ҳам 50 миллион сўмгача, нонвойчилик ва қандолатчилик йўналишидаги фаолият учун эса 100 миллион сўмгача имтиёзли кредитлар бериш кўзда тутилган.

Мол-мулк гарови асосида скверлар, туристик ҳудудлар ва бошқа жамоат жойларида савдо нуқталари ташкил этиш учун 200 миллион сўмгача, йўловчи ташиш ва юк етказиб бериш хизматларини йўлга қўйиш учун эса 300 миллион сўмгача кредит ажратилади.

Қарор билан 'Ёшлар учун иш ўринлари" лойиҳаси ҳам жорий этилмоқда. Унга кўра, камида икки нафар ишсиз ёш учун иш ўрни яратган якка тартибдаги тадбиркорларга 2 миллиард сўмгача кредит берилади.

Шунингдек, ҳар бир 1 миллиард сўм маблағ ҳисобига камида икки нафар ишсиз ёшни ишга қабул қилиш шарти билан юридик шахсларга 10 миллиард сўмгача, 1000 нафардан ортиқ фуқарони иш билан таъминлаган тадбиркорларга франчайзинг тармоқларини кенгайтириш учун ҳам 10 миллиард сўмгача кредит ажратилади.

Бундан ташқари, "Келажакка қадам" дастури доирасида талабалар, битирувчилар ва ёш тадбиркорларга бизнес ғояларини амалга ошириш учун алоҳида кредит линиялари очилади. Улар миқдори лойиҳанинг кўламига қараб 20 миллион сўмдан 2 миллиард сўмгача бўлади.

Талабалар ва ёшларни иш билан таъминлаётган тадбиркорларга эса 7 йилгача муддатга, 2 йилгача имтиёзли давр билан 10 миллиард сўмгача кредит ажратилиши белгиланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурхондарёдаги сув омборида қайиқ ағдарилиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:00

    Сурхондарёдаги сув омборида қайиқ ағдарилиб кетди

    Ҳодиса ортидан бир киши ҳалок бўлди.

    'Мирзиёев ва Путин Санкт-Петербургда учрашади'ning rasmi

    Жамият 02.06.2026 17:02

    Мирзиёев ва Путин Санкт-Петербургда учрашади

    Маълум қилинишича, давлат раҳбари Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Санкт-Петербург шаҳрига ташриф буюради.

    'Хўжандда ҳаво шари қулади: Ўзбекистон фуқароси жароҳат олди'ning rasmi

    Жамият 02.06.2026 13:48

    Хўжандда ҳаво шари қулади: Ўзбекистон фуқароси жароҳат олди

    Ҳодиса оқибатида 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳам жароҳат олган.

    'Тошкентда автобус ва BYD иштирокидаги ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берилди'ning rasmi

    Жамият 02.06.2026 12:24

    Тошкентда автобус ва BYD иштирокидаги ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берилди

    Ҳодиса оқибатида автобус ҳайдовчиси ҳамда BYD ҳайдовчиси тез тиббий ёрдам ходимлари кузатувида Республика 1-сонли клиник шифохонасига олиб кетилган.

    'Термизда банкка тегишли 3 та банкомат ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 02.06.2026 10:31

    Термизда банкка тегишли 3 та банкомат ёниб кетди

    Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

    'Андижонда 19 ёшли йигит кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият 02.06.2026 05:20

    Андижонда 19 ёшли йигит кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди

    Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.