1

Фарзандингиз ухлашига қараб, унинг характери ва руҳиятидаги ўзгаришларни билиб олинг!

СУҒДИЁНА 12.12.2016, 15:16
Теглар: Бола, Она ва бола
Фарзандингиз ухлашига қараб, унинг характери ва руҳиятидаги ўзгаришларни билиб олинг!

Шифокорлар тунда боланинг қай ҳолатда ухлашига қараб, унинг характери ва руҳиятидаги ўзгаришларни билиш мумкин, дейишади. Фарзандингизнинг ўй-хаёллари нималар билан бандлигини билишни истасангиз, диққат қилинг.

 

Юқорига қараб ётса...

Курак билан ётган ҳолатда, қўл-оёқлар ён тарафда жойлашган. Баъзида қўллар бошдан юқорига кўтарилган ҳам бўлади.  Болакай бошини ён тарафга ёки тўғри ушлаганча тутади. Бу ҳолат бола руҳиятидаги хотиржамликни билдиради. Феъл-атворига кўра оғир-босиқ, яқинларининг меҳри, эътиборини сезиб туради.

 

Ғужанак бўлиб олса...

Тиззалар бирлашган, қўл бош остига қўйилган, бола ҳудди бир нимадан хавфсирагандай (ёки совуққотаётгандек) ғужанак бўлиб олган. Устига ёпилган кўрпа бўйингача етади. Ушбу ҳолат фарзандингизни нимадир  ташвишга солаётгани, ўйлантираётгани ёки унга азоб бераётганини билдириши мумкин. Оилада носоғлом муҳит бўлганида ҳам бола ўзини шу тариқа ҳимоялашга уринади. Бу онг остида содир бўлгани учун ҳам уйқусида рўй беради.

 

Қорин билан ухласа...

Қоринга ётган ҳолатда, қўл-оёқларини  ён тарафга жойлаштирган болакай таъсирчан, кайфияти ўзгарувчан бўлади. Уни хафа қилиш жуда осон. Аммо кичик нарсалардан ҳам хурсанд бўлишни билади. Агар унга қаттиқроқ танбеҳ берсангиз, кейинчалик ўз қобиғида ўралиб қолиши ҳам мумкин.

 

Тиззалар бирлашган...

Кўп бўлмасада, бу кўринишда ухлайдиган болалар ҳам учраб туради. Тиззаларни бирлаштириб, уларни юқорига кўтарганча ухлаш ором вақти содир бўлади. Табиийки, боланинг ўзига сезилмайди. Одатда бундай ҳолат инжиқ, феъли мураккаброқ болаларда кузатилади. Бундай болаларни бирор нимага мажбурлаб бўлмайди. Яхши гап билангина йўлга солиш мумкин.

 

Ёнбошда ухлаш ...

Уйқу учун қулай кўринишлардан бири. Агар фарзандингиз ёнбошида ухлашга одатланган бўлса, руҳиятидан ҳавотирланмасангиз ҳам бўлади. Болакай хотиржам, ўзини яхши хис қилмоқда. Соғлигида ҳам ҳеч қандай муаммо йўқ. Аммо кези келганида ўзига керакли бўлган меҳр ва эътиборни сўрашга ийманади. Ана шу тарафларига диққат қилинг.

 

Бошқа кўринишлари ...

  • Фарзандингиз устига ёпилган кўрпани ҳудди атай қилинганидек оёқларига ўраб олади. Бу унинг норозилик кайфиятини билдириши мумкин.
  • Қўл-оёқларини таранг қилиб оладики, салгина бўшалишига ҳам имкон бермайди. Аҳамият беринг, фарзандингиз асабий бўлиб қолмаганми?!
  • Іамиша қўл кафтини мушт қилиб олади. Шартли рефлекс таъсирида ҳосил бўлган жараён болакайнинг тўпалончи эканлигини билдириши мумкин.
  • Юмшоқ ўйинчоғи ёки қўғирчоғи билан бирга ухлашга одатланган болаларга эътибор етишмайди. Агар бу ҳолат фарзандингизда кузатилса, унга эртак айтиб беринг, ухлаб қолгунича ёнида бўлинг. 

Шарҳлар

ЛИВИЯЛИК ЭРКАК ҲАММА ЮЗ ЎГИРГАН, БЕДАВО ДАРДГА ЧАЛИНГАН 80 НАФАР БОЛАНИ АСРАБ ОЛДИ

12.07.2017, 12:30

Калифорнияда яшовчи 62 ёшли ливиялик Муҳаммад Бзик 20 йил мобайнида бедаво дардга чалинган 80 нафар болани боқиб олди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Муҳаммаднинг сўзларига қараганда,...
​ОЛМАОТА ПОЛИЦИЯСИ БОЛАНИ ЮКХОНАГА ЖОЙЛАШТИРГАН МАШИНА ҲАЙДОВЧИСИНИ ЖАЗОЛАДИ

12.07.2017, 11:19

Олмаота полицияси болани юкхонага жойлаштирган машина ҳайдовчисини қидирмоқда, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Нашрнинг хабар беришича, болани машина юкхонасига жойлаштирган "Фольксваген" автомашинаси ҳайдовчиси қонунбузарликка йўл қўйгани...
​ИТАЛИЯЛИКЛАР ОСТОНА ШАҲРИДА ЎТКАЗИЛГАН EXPO-2017 КЎРГАЗМАСИДА 2 ЁШЛИ БОЛАНИ УНУТИБ ҚОЛДИРИШДИ

12.07.2017, 09:53

Чет эллик оила Остона шаҳрида ўтказилган EXPO-2017 кўргазмаси ҳудудида 2 ёшли болани унутиб қолдиришди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Эр-хотин кўргазмадан чиқиб кетгандан кейин болани унутиб...
​ТЎЛОВИ € 100 000 БЎЛГАН ДУНЁНИНГ ЭНГ ҚИММАТ МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ ҚАНДАЙ ЯШАШАДИ

11.07.2017, 14:32

Доим бой одамлар қандай яшашини кузатиш қизиқарли. AdMe.ru Institut Le Rosey мактабига саёҳатга чорлади. Institut Le Rosey — Швейцарияда жойлашган қадимий мактаблардан бири. Уни «қироллик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1