1

Жуфтингизни кулгисига қараб, феълини билинг!

СУҒДИЁНА 12.12.2016, 16:57
Теглар: Аёл, Эркак, Оила, Эр-хотин
Жуфтингизни кулгисига қараб, феълини билинг!

Чин юракдан чиққан беш дақиқалик самимий кулгу нафақат умрни узайтиради, балки одамнинг ўзи, ички дунёси ҳақида кўп нарсаларни айтиб ҳам бераркан. Жуфтингизнинг характери айрим қирралари айнан унинг табассуми ёки кулгуси чоғида намоён бўлади.

  • Кулгусини тийиб тура оладиган эркаклар одатда ишончли, хотиржам, мулоҳазали ва жиддий бўлишади. Бундай эркаклар никоҳда садоқатли. Лекин бунақангилар билан аёлларга жуда зерикарли.
  • Агар эркак завқ билан хандон отиб кулса, айниқса кўзларини қисиб, ўзини орқага ташласа билингки, олдингизда шамол каби беқарор одам турибди. Бундайлар аёлларга енгилтаклик билан муносабатда бўлади. Улар билан мулоқот мароқли ва ғоят қувноқ кечиши мумкин. Лекин бирор бир жиддийлик кутиш ярамайди.
  • Оғзининг таноби қочиб, хохолаб куладиган эркак одатда “куйлак билан туғилган йигит”, давранинг жони. У ўткир зеҳнли, эркин, аммо интеллектуал бобда билими ҳамин қадар: ундан яқиндагина ўқиган китоб ҳақидаги фикрдан кўра, олди-қочди латифа эшитиш мумкин.
  • Агар сизнинг суҳбатдошингиз табассум ўрнига оғзини қийшайтириб, мазахсираса, билингки, рўпарангизда қўпол ва териси қалин киши турибди. У ёлғонга мойил ва маълум вазиятда шафқатсизлик намоён этиши мумкин. Бундай эркаклар ташқи кўринишидан кўпинча самимийдек туюлади.
  • Агар кулаётган эркак оғзининг чап томони ўнг томонга нисбатан ҳаракатчан бўлса, бу одам юқори даражада ҳалол, тартибли, лекин шу билан бирга ичимдагини топ ва юмор ҳиссига эга. Унга ишонса бўлади. Бундай эркак ҳар қандай аёлни бахтиёр қила олади.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1