Россия кўчмас мулк бозорида ишловчи «Флип» инвестицион компаниясининг бош директори Евгений Шавневнинг “Известия” газетасига маълум қимилишича, 2024 йил сентябр ойидан бошлаб хорижликларнинг Россиядаги уй-жойлар сотиб олиш кўлами ошган.
Чет эл фуқаролари, асосан, Москва ва Санкт-Петербургда ҳашаматли уй-жойлар харид қилган. Жами савдонинг 20% норезидентлар ҳисобига тўғри келмоқда.
Россияда ҳашаматли уй-жой сотиб олиш бўйича ўзбекистонликлар топ учликка кирган. 2024 йилда норезидентлар харид қилган ҳашаматли уй-жойларнинг 15 фоизи Ўзбекистон фуқароларига тўғри келди.
Биринчи ўринда беларуслар (21%), иккинчи ўринда қозоғистонликлар (18%) турибди. Кейинги ўринлари Тожикистон ва (10%) ва Туркманистон фуқаролари (10%) эгаллаган.
Эътиборли жиҳати, хорижлик харидорлар кўчмас мулкни одатда бизнес ёки комфорт плюс даражасидаги уй-жой мажмуаларидан, нақд пулга сотиб олишмоқда.
Абдуллоҳ Саййид