Эрон давлат ОАВлари мамлакат собиқ олий раҳбари Али Хоманаий билан видолашув ва дафн маросимлари ўтказиладиган сана ҳамда манзилларни эълон қилди. Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб Zamon.uz маълум қилди.
Маълум қилинишича, видолашув тадбирлари 4–5 июль кунлари Теҳрон шаҳридаги Имом Хомейний масжидида бошланади. Унда марҳум билан расмий хайрлашув маросимлари ўтказилади.
Шундан сўнг, 7 июль куни Қум шаҳрида навбатдаги видолашув тадбири ташкил этилади. Унда жамоатчилик ва расмий шахслар иштирок этиши кутилмоқда.
Якуний дафн маросими эса 9 июль куни Машҳад шаҳрида бўлиб ўтади. Хоманаийнинг жасади Имом Ризо зиёратгоҳи ҳудудида дафн этилиши режалаштирилган.
Эрон расмийлари маълумотига кўра, маросимлар бир неча босқичда ташкил этилиб, хавфсизлик чоралари кучайтирилган ҳолда ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Али Хоманаий 2026 йил февраль ойида Теҳрондаги ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. Мамлакатдаги хавфсизлик вазияти сабабли видолашув тадбирлари бир неча ойга кечиктирилган.






