АсосийЖАМИЯТ

Иссиқ сув ва иситиш учун аванс тўловидаги имтиёз қисқартирилди

Янги қоидаларга кўра, аванс тўлови амалга оширилганда амалдаги тарифни сақлаб қолиш муддати 12 ойдан 2 ойгача қисқартирилди.

'Иссиқ сув ва иситиш учун аванс тўловидаги имтиёз қисқартирилди'ning rasmi

Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти оператори иситиш ва иссиқ сув хизматлари учун олдиндан тўлов қилиш тартиби ўзгарганини маълум қилди.

Янги қоидаларга кўра, аванс тўлови амалга оширилганда амалдаги тарифни сақлаб қолиш муддати 12 ойдан 2 ойгача қисқартирилди. Илгари истеъмолчилар бир йиллик тўловни олдиндан амалга ошириб, тариф ошган тақдирда ҳам эски нархдан фойдаланиши мумкин эди.

Эндиликда эса тўлов қилинган пайтдаги тариф фақат олдиндан тўланган хизмат ҳажми учун ва икки ой давомида амал қилади. Агар шу муддат ичида тарифлар ўзгарса, қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.

Икки ойлик имтиёзли давр тугагач эса барча ҳисоб-китоблар амалдаги тарифлар асосида юритилади. Шу боис тарифлар ошишидан ҳимояланиш мақсадида бир йиллик аванс тўловини амалга ошириш амалиёти ўз аҳамиятини йўқотмоқда.

Мазкур ўзгаришлар марказлашган иситиш ва иссиқ сув таъминоти хизматларига тааллуқли бўлиб, аҳолига шахсий харажатларни режалаштиришда янги тартибни инобатга олиш тавсия этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Суд ишларига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 16:06

    Суд ишларига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

    Бу ҳақда 13 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 16-ялпи мажлисида муҳокама қилинган қонун лойиҳасида сўз борди.

    'Тошкентда инвестиция форуми сабаб 3 кун айрим кўчаларда ҳаракат чекланади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:17

    Тошкентда инвестиция форуми сабаб 3 кун айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

    Қайд этилишича, ҳайдовчилар учун айланма йўналишлар ташкил этилади.

    'Сунъий интеллект ёрдамида янги авлод дорилар яратилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:48

    Сунъий интеллект ёрдамида янги авлод дорилар яратилади

    Тиббиёт ва фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан ўтказилган семинарда сунъий интеллект ёрдамида янги авлод дориларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

    'Сўнгги уч кунда Туркияда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:31

    Сўнгги уч кунда Туркияда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди

    Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар қилди.

    'Чуст ошига географик кўрсаткич мақоми берилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:52

    Чуст ошига географик кўрсаткич мақоми берилди

    Адлия вазирлиги маълумотига кўра, географик кўрсаткич мақоми Чуст оши номи ва унинг анъанавий тайёрлаш технологиясини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш имконини беради.

    'Тошкентда кўп қаватли уй фасади ёнди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:28

    Тошкентда кўп қаватли уй фасади ёнди

    Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.