- Севган кишингизга қараганингизда қорачиғлар 45 % га катталашади.
- Дунёдаги хеч бир одам кўзларини очиб аксиролмайди.
- Инсон кўзларининг ҳажми туғилганида қандай бўлса, умри давомида ўзгармай қолади. Қулоқ ва бурун эса, аксинча, ўсишдан бир лаҳза ҳам тўхтамайди.
- Космонавтлар фазога чиққанларида йиғлай олмайдилар. Гравитация туфайли кўз ёшлар майда пуфакчага айланиб, кўзни ачиштиради.
- Гўдак то икки ҳафталик бўлмагунча кўзидан заррача ёш чиқмайди.
- Ҳар бир кўзда 107 миллиондан ортиқ ҳужайра бўлиб, уларнинг бари ёруғликни сезади.
- Аёллар эркакларнинг кўзига қараб, уларнинг асл мақсадини аниқлаб олишлари учун 8 сония кифоя қилади.
- Гўдаклар 38 сантиметр узоқликдаги нарсаларнигина кўра оладилар. Буни қарангки, она ўз фарзандини эмизаётганда унинг юзи боладан тахминин шунча масофада бўларкан.
- Кўзга бирор нарса тушганида, йиғлаётганда, ёки эснаганда кўзёшининг таркиби ўзгариб туради.
- Турли инфекция ва вируслар худди бурун ва оғиздан киргани каби кўз орқали ҳам организмга тушиши мумкин.
13.12.2016 15:43