АсосийЖамият

1 миллиондан ортиқ ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга чиққан

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 182,2 минг нафарга кўп.

'1 миллиондан ортиқ ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга чиққан'ning rasmi

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида жами 1 032,2 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 182,2 минг нафарга ёки 21,4 % га ошган.

 Жорий йилнинг январь-февраль ойларида чет элга борган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қуйидаги давлатларга ташриф буюрган:

Қирғиз Республикаси – 422 572 нафар;

Тожикистон – 193 348 нафар;

Қозоғистон – 154 716 нафар;

Саудия Арабистони – 81 173 нафар;

Россия – 48 029 нафар;

Туркия – 33 039 нафар;

БАА – 31 787 нафар;

Миср – 11 078 нафар;

Таиланд – 10 803 нафар;

Вьетнам – 7 876 нафар;

Бошқа давлатлар – 37 740 нафар

    Бошқа янгиликлар