АсосийСаломатлик

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун қанчалик хавфли?

Шифокорлар бошни қуритмасдан кўчага чиқиш жиддий касалликларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

'Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун қанчалик хавфли?'ning rasmi

Баъзи инсонлар қандай шароитда бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бошни қуритмай кўчага чиқиш қандай оқибатларга олиб келади? Ушбу саволларга олий тоифали шифокор Санжар Мавлонов  жавоб берди. 

"Бугунги кунда айрим ёшлар орасида эрталаб бошни ювиб, кўчага чиқиш одатга айланган. Бу ҳолатда улар сочларни фенда қуритишнинг ўзи етарли деб ўйлайди. Ваҳоланки, сочлар илдизи ва унинг ички қавати 4 соатда ҳам қуримайди. Қарабсизки, бунинг оқибатида инсонда жиддий касалликлар келиб чиқиши мумкин", дейди у. 

Шифокорга кўра, сочлар нам бўлганда, бош иссиқликни жуда тез йўқотади. Бунинг оқибатида ундаги томирлар торайиб, сочларнинг озуқа олиши ёмонлашади ва улар тўкилишни бошлайди.  

Шунингдек, эрталаб бош ювиб, сочларни қуритмай кўчага чиқиш туфайли организмнинг иммунитети пасаяди. Айниқса, кузнинг салқин ҳавосида тери намлик ҳолатини узоқ ушлаб туриши туфайли сурункали гайморит, ринит, фронтит, тонзиллит ва отит каби касалликлар қўзғайди. Агар бундай хасталикларга мойиллик кучли бўлса, хавф янада ортади.  

Учинчи энг жиддий оқибатлардан бири — уч томонлама ёки юзнинг асаб тугунлари неврити ҳисобланади. Бу оғриқли синдром бўлиб, уни даволаш учун узоқ вақт талаб этилиши мумкин.  

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, бошни қуритмасдан кўчага чиқишнинг энг катта хавфи эса менингит, яъни бош мия ва орқа мия пардалари яллиғланишидир. Бу касалликлар гуруҳи бўлиб, улар вирусли ёки бактериал бўлади. 

"Натижада бемор кучли бош оғриғидан шикоят қилади. Тана ҳарорати тез-тез 39-40 даражага кўтарилади. Энг ёмони, салқин ҳавода инфекция хавфи янада кучаяди. Агар ўз вақтида даво чоралари кўрилмаса, оқибати ёмон бўлиши мумкин", дейди у.

Шу боис юқорида тилга олинган касалликларга чалинмаслик учун бош ювилиб, сочлар фенда қуритилгач, камида икки соатдан сўнг, агар ҳаво ҳарорати жуда паст бўлса, бош кийим билан кўчага чиқиш мақсадга мувофиқ.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда илк бор онкогематологик касалликка чалинган беморларда ўзак ҳужайралар трансплантацияси ўтказилди'ning rasmi

    Саломатлик Бугун 19:21

    Ўзбекистонда илк бор онкогематологик касалликка чалинган беморларда ўзак ҳужайралар трансплантацияси ўтказилди

    Дунё миқёсида қон ва қон яратиш тизими касалликларига чалиниш ҳолатлари йилдан-йилга ортиб бормоқда.

    'Болаларда учрайдиган юрак туғма нуқсони: Қанчалик хавфли ва қандай даволанади?'ning rasmi

    Саломатлик 31.03.2025 09:13

    Болаларда учрайдиган юрак туғма нуқсони: Қанчалик хавфли ва қандай даволанади?

    Чақалоқ тез-тез шамоллаш, ҳансираш ёки эмганда терлаб кетиш белгиларини кўрсатса, бу юрак туғма нуқсонидан дарак бўлиши мумкин.

    'Дунё бўйича 5 ёшгача бўлган болалар ўлими қарийб 2 баробар камайди'ning rasmi

    Саломатлик 28.03.2025 20:27

    'Ўтган ойда дунё бўйича вабодан ўлим кўрсаткичи 32 фоизга ошди'ning rasmi

    Саломатлик 26.03.2025 20:29

    Ўтган ойда дунё бўйича вабодан ўлим кўрсаткичи 32 фоизга ошди

    Мазкур эпидемия авж олишига табиий офатлар, иқлим ўзгариши, айниқса, сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларда инфратузилма ёмонлиги ҳамда тиббий хизматлардан фойдаланиш чеклангани каби трансчегаравий омиллар сабаб бўлмоқда.

    'Ўтган йили дунё бўйича 10,8 миллион кишига туберкулёз ташхиси қўйилган'ning rasmi

    Саломатлик 24.03.2025 18:24

    Ўтган йили дунё бўйича 10,8 миллион кишига туберкулёз ташхиси қўйилган

    Улардан 1,25 миллион нафари касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

    'Гепатит касаллиги асоратлари билан хавфли'ning rasmi

    Саломатлик 21.03.2025 18:53

    Гепатит касаллиги асоратлари билан хавфли

    Хўш, унинг қандай турлари бор ва нимаси билан хавфли?