АсосийСиёсат

Андижон вилояти иқтисодиётини ривожлантириш режалари тақдимот қилинди

2025 йилда 5 миллиард 700 миллион долларлик 166 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади.

'Андижон вилояти иқтисодиётини ривожлантириш режалари тақдимот қилинди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида 2025 йилда эришилиши режалаштирилган асосий мақсадларга оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Жорий йилнинг биринчи чорагида инвестиция лойиҳалари самарасида ҳамда тижорат банклари иштирокида 77 минг нафар фуқаро иш билан таъминланган.  

Умуман, 2025 йилда 5 миллиард 700 миллион  долларлик 166 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Бу орқали 31 мингта иш ўрни очилади. 31 турдаги янги маҳсулот олиш йўлга қўйилиб, 1,5 миллиард долларлик экспорт имконияти яратилади. Корхоналарни барқарор энергия билан таъминлаш учун 65 мегаватт янги қувватлар барпо этилади. 

Бу ишларни давом эттириб, йил якунига қадар умумий 305 минг нафар аҳолини даромадли иш билан таъминлаш мақсад қилинган.

Тақдимотда иқтисодиётни диверсификация қилиш, саноатни ривожлантириш, янги технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 2025 йилда иқтисодий ўсиш суръати 5,5 фоизга етиши кутилмоқда.

Президент мутасаддиларга лойиҳаларни ўз вақтида бажариб, аҳолини даромадли иш билан таъминлаш, ишсизларни касбга йўналтириш бўйича кўрсатмалар берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркман халқининг миллий етакчиси "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан мукофотланди'ning rasmi

    Сиёсат 24.04.2025 15:24

    Туркман халқининг миллий етакчиси "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан мукофотланди

    Президентимиз Туркман халқининг миллий етакчиси томонидан илгари сурилаётган глобал хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш йўлидаги халқаро ташаббусларни алоҳида қайд этди.

    'Самарқандда Ўзбекистон-Туркманистон музокаралари бўлиб ўтди'ning rasmi

    Сиёсат 24.04.2025 15:22

    Самарқандда Ўзбекистон-Туркманистон музокаралари бўлиб ўтди

    Учрашувда Ўзбекистон Президенти Туркман халқининг миллий етакчисига унинг қаламига мансуб "Тафаккур гавҳари" китобининг ўзбек тилидаги нусхасини топширди.

    'Лавров ҳамда Бахтиёр Саидов Самарқандда музокара ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат 24.04.2025 10:04

    Лавров ҳамда Бахтиёр Саидов Самарқандда музокара ўтказди

    Икки давлат ТИВ раҳбарлари иттифоқчилик муносабатлари ва стратегик шерикликни мустаҳкамлаш борасида фикр алмашган.

    'Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқандга келди'ning rasmi

    Сиёсат 23.04.2025 17:33

    Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқандга келди

    Олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кутиб олди.

    'Шавкат Мирзиёев Россия ташқи ишлар вазирини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 23.04.2025 15:43

    Шавкат Мирзиёев Россия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

    Барча йўналишларда фаол мулоқотлар ва сермаҳсул алмашинувлар олиб борилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

    'Лавров Самарқандга келди'ning rasmi

    Сиёсат 23.04.2025 08:31

    Лавров Самарқандга келди

    Россия ТИВ раҳбарини Бахтиёр Саидов кутиб олди.