АсосийСаломатлик

Ўтган ойда дунё бўйича вабодан ўлим кўрсаткичи 32 фоизга ошди

Мазкур эпидемия авж олишига табиий офатлар, иқлим ўзгариши, айниқса, сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларда инфратузилма ёмонлиги ҳамда тиббий хизматлардан фойдаланиш чеклангани каби трансчегаравий омиллар сабаб бўлмоқда.

'Ўтган ойда дунё бўйича вабодан ўлим кўрсаткичи 32 фоизга ошди'ning rasmi

 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнотига кўра, шу йилнинг 1 январидан 23 февралига қадар 23 давлатда қарийб 70,5 мингта вабога чалиниш ҳолати қайд этилган. Беморлардан 808 нафари ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақида ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Гарчи, февраль ойига келиб, касалланиш кўрсаткичлари аввалги ойга нисбатан 14 фоизга камайган бўлса-да, ўлим даражаси бу даврда 32 фоизга ошган.

Мутахассислар фикрича, мазкур эпидемия авж олишига табиий офатлар, иқлим ўзгариши, айниқса, сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларда инфратузилма ёмонлиги ҳамда тиббий хизматлардан фойдаланиш чеклангани каби трансчегаравий омиллар сабаб бўлмоқда. 

ЖССТ ҳисоботида февраль ойида вабога қарши вакциналар ишлаб чиқариш суръати ошгани қайд этилади. Бироқ бу ҳозирча глобал эҳтиёжларни тўлиқ таъминлаш учун етарли эмас.

 Қолаверса, тоза ичимлик суви таъминоти, санитария ва гигиена қоидаларига амал қилиш вабо эпидемиясини тўхтатишнинг узоқ муддатга мўлжалланган ягона барқарор ечими бўлиб қолмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, вабо ингичка ичакнинг зарарланиши, интоксикация, умумий аҳвол оғирлашуви ва организм сувсизланиши билан кечадиган ўта хавфли ўткир инфекцион касаллик ҳисобланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Дунё бўйича 5 ёшгача бўлган болалар ўлими қарийб 2 баробар камайди'ning rasmi

    Саломатлик 28.03.2025 15:27

    'Ўтган йили дунё бўйича 10,8 миллион кишига туберкулёз ташхиси қўйилган'ning rasmi

    Саломатлик 24.03.2025 13:24

    Ўтган йили дунё бўйича 10,8 миллион кишига туберкулёз ташхиси қўйилган

    Улардан 1,25 миллион нафари касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

    'Гепатит касаллиги асоратлари билан хавфли'ning rasmi

    Саломатлик 21.03.2025 13:53

    Гепатит касаллиги асоратлари билан хавфли

    Хўш, унинг қандай турлари бор ва нимаси билан хавфли?

    'Гаджетлар кўз саратонига олиб келадими?'ning rasmi

    Саломатлик 14.03.2025 14:04

    Гаджетлар кўз саратонига олиб келадими?

    Хўш, бу қанчалик тўғри ва мутахассисларнинг бу борадаги фикрлари қандай?

    '2050 йилга бориб, кўкрак бези саратонига чалиниш ҳолатлари 38 фоизга ошиши мумкин'ning rasmi

    Саломатлик 05.03.2025 13:48

    2050 йилга бориб, кўкрак бези саратонига чалиниш ҳолатлари 38 фоизга ошиши мумкин

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, дунё бўйича йилига 2,3 миллион нафардан ортиқ аёлга кўкрак бези саратони ташхиси қўйилмоқда.

    'Эшитишда нуқсони бўлган чақалоқлар қандай даволанади?'ning rasmi

    Саломатлик 03.03.2025 16:40

    Эшитишда нуқсони бўлган чақалоқлар қандай даволанади?

    Чақалоқ ҳаётининг дастлабки 3 йилида турли товушларни ўрганиб, "тили" чиқа бошлайди. Агар бола бу жараёнда муаммога дуч келса, сўзларни тушуниш ва такрорлашда қийинчиликлар туғилади.