АсосийДУНË

Араб давлатлари яна Ғазодаги вазиятни қоралаш билан чекланишди

Туркиянинг Анталия шаҳрида араб давлатлари етакчилари дипломатик форум ўтказишди.

'Араб давлатлари яна Ғазодаги вазиятни қоралаш билан чекланишди'ning rasmi

Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган дипломатик форумда араб давлатлари етакчилари яна бир бор Ғазо аҳолисини мажбурий кўчириш бўйича ҳар қандай уринишни қоралаб, минтақада зудлик билан ўқ узишни тўхтатишга чақирди.

Анталия шаҳрида ўтказилган Араб-Ислом саммити Ғазо аҳолисини мажбуран кўчиришоарига қарши эканини яна бир бор тасдиқлади ва зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди. Қўмита Туркиянинг Анталия шаҳридаги дипломатик форум доирасида ўз позициясини янгилади. 

Жума куни Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган Ғазо бўйича Араб-Ислом қўмитасининг йиғилишида Ғазо аҳолисини мажбурий кўчириш бўйича ҳар қандай уриниш қатъиян рад этилиб, минтақада зудлик билан ўқ узишни тўхтатиш лозимлиги таъкидланди. Бу ҳақда йиғилишда иштирок этган давлатлар расмий баёнотларида маълум қилинди.

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, учрашувда мамлакат Ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фарҳон иштирок этган. Йиғилишда “Ғазодаги вазият ривожи, халқаро ҳуқуқ ва инсонпарварлик қонунчилигига қарши Исроил томонидан йўл қўйилаётган барча қоидабузарликларга қарши қўшма ҳаракатларни кучайтириш, фаластинлик халқига қарши жиддий ҳуқуқбузарликларга қарши туриш ва уларни ҳаётга яроқсиз ҳолга келтирувчи сиёсатлар орқали амалга оширилаётган кўчирилиш уринишларини рад этиш” масалалари муҳокама қилинди.

Миср Ташқи ишлар вазирлиги ҳам алоҳида баёнот билан чиқиб, учрашувда вазир Бадр Абделати қатнашганини маълум қилди. Қоҳира 19 январда кучга кирган ўқ узишни тўхтатиш келишувини тўлиқ ва зудлик билан амалга оширишга қаратилган ҳаракатлар ҳақида маълумот берди.

Миср баёнотига кўра, йиғилишда келишувнинг иккинчи босқичига ўтиш зарурлиги — яъни гаровга олинганлар ва маҳбусларни озод қилиш, шунингдек, Исроил кучларининг Ғазодан чиқиши ҳақида ҳам гап борди.

Абделати Ғазонинг демографик таркибини ўзгартиришга қаратилган кўчириш ва Фаластин халқини ўз юртларидан ташқарига жойлаштириш режаларини Миср қатъий рад этишини яна бир бор таъкидлади. У “бундай ҳаракатлар халқаро инсонпарварлик ҳуқуқини очиқдан-очиқ бузиш, тинчлик ҳаракатларини издан чиқариш ва бутун минтақа тинчлиги ҳамда хавфсизлигига таҳдид” эканини қайд этди.

Иордания Ташқи ишлар вазирлиги ҳам баёнот бериб, вазир Айман Сафадий йиғилишда қатнашганини билдирди.

Қўмитани Иордания, Саудия Арабистони, Миср, Қатар, Баҳрайн, Туркия, Индонезия, Нигерия, Фаластин ва БАА ташқи ишлар вазирлари, шунингдек Араб Лигаси ва Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти бош котиблари ташкил этади. Йиғилишда Испания, Словения, Норвегия, Европа Иттифоқи, Россия, Хитой, Буюк Британия ва Франциядан ҳам вакиллар иштирок этди.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Францияда Эбола вируси билан боғлиқ илк ҳолат тасдиқланди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 13:19

    Францияда Эбола вируси билан боғлиқ илк ҳолат тасдиқланди

    Ҳозирда беморнинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда.

    'Россиянинг Свердловск вилоятида қуюн юз берди, ўнлаб уйлар вайрон бўлди'ning rasmi

    ДУНË 23.06.2026 15:12

    Россиянинг Свердловск вилоятида қуюн юз берди, ўнлаб уйлар вайрон бўлди

    Табиий офат оқибатида 16 киши турли даражада жароҳат олган. Жабрланганлардан бири қўли синган ҳолда Нижний Тагил шаҳридаги шифохонага ётқизилган.

    'Францияда иссиқдан қочмоқчи бўлган 40 киши чўкиб кетди'ning rasmi

    ДУНË 23.06.2026 13:40

    Францияда иссиқдан қочмоқчи бўлган 40 киши чўкиб кетди

    Жазирама Европанинг бошқа давлатларига ҳам таъсир қилмоқда. Италияда 15 та шаҳар учун энг юқори даражадаги хавф эълон қилинган.

    'Тўлов хатида Ненси Гутри ўғирлаб кетилгандан кейин вафот этгани айтилган'ning rasmi

    ДУНË 23.06.2026 10:33

    Тўлов хатида Ненси Гутри ўғирлаб кетилгандан кейин вафот этгани айтилган

    АҚШ оммавий ахборот воситалари манбаларига кўра, биринчиси уни озод қилиш учун миллионлаб биткоин талаб қилган, аммо иккинчиси унинг вафот этганини айтган.

    'АҚШ судьялари Трампнинг иккинчи президентлик муддатидаги қарорларини кескин танқид қилди'ning rasmi

    ДУНË 23.06.2026 04:50

    АҚШ судьялари Трампнинг иккинчи президентлик муддатидаги қарорларини кескин танқид қилди

    Айни пайтда Оқ уй танқидларни рад этмоқда. Иккинчи давр бошланганидан буён президент фармонлари ва бошқа қарорлар юзасидан 800 дан ортиқ даъво аризаси берилган.

    'Филиппиндаги мактабда юз берган отишмада уч нафар ўқувчи ҳалок бўлди'ning rasmi

    ДУНË 22.06.2026 11:04

    Филиппиндаги мактабда юз берган отишмада уч нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Маълум қилинишича, ҳодиса 22 июнь куни эрталаб Таклобан шаҳридаги San Jose National High School мактабида содир бўлган.