АсосийДунё

Россиялик аёл сунъий интеллект ёрдамида лотереядан 36 миллион рубль ютиб олди

Дастлаб қиз мобил иловани юклаб олиб, билетлар рақамини таваккал белгилаб харид қилиб юрган.

'Россиялик аёл сунъий интеллект ёрдамида лотереядан 36 миллион рубль ютиб олди'ning rasmi

Россиянинг Нижний Новгород вилоятида яшовчи Анастасия Синицина "Рапидо Про" лотереясида сунъий интеллект ёрдамида 36 миллион рублдан ортиқ маблағ ютди. Бу ҳақда "Столото" компанияси хабар берди.

"Столото" маълумотига кўра, дастлаб қиз мобил иловани юклаб олиб, билетлар рақамини таваккал белгилаб харид қилиб юрган. Кейинроқ эса рақамлар комбинациясини танлашда нейротармоққа мурожаат қилишга қарор қилган. Сунъий интеллект унга биринчи қатор катаклари учун — 18, 20, 3, 9, 5, 14, 12, 7 рақамларини; иккинчи қатор учун — 2 рақамини белгилашни тавсия этган. Бу комбинация 325 497-сонли тиражда унга 36 151 743 рубллик суперютуқни олиб келди. Бу ҳозирги валюта алмашув курсида 441 924 долларга тенг бўлади.

Шунингдек, Анастасия бир гороскопни ўқиганини, у ерда унинг буржи учун айнан "Рапидо Про" лотереясида омад кулиб боқиши мумкинлиги ёзилганини айтди.

Анастасия ютуқдан олинган пулларни уй сотиб олиш, онасига таъмирлаш ишларида ёрдам бериш, Хитойга саёҳат қилиш, шунингдек, ноутбук ва маиший техника харид қилиш учун сарфлашни режалаштирмоқда.

2025 йил 20 апрель куни “Миллий Лотерея” матбуот хизмати маълум қилишича, “Мечталлион” деб номланган илк тиражда ўн нафар россиялик 10 миллион рублдан ютиб олган. Яна 17 киши ҳар бири 1 миллион рубллик совринга эга бўлган.

“Бугунги кунда флагман лойиҳамиз тарихида 100 миллион рубль жами 11 марта ўйналди (2022 йил октябридан буён)”, — дейилади “Миллий Лотерея” матбуот хизматининг баёнотида.


Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россиянинг йирик ўқ-дорилар омборида портлаш юз берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:59

    Россиянинг йирик ўқ-дорилар омборида портлаш юз берди

    Мирний ва Барсово қишлоқлари аҳолисидан уйларини тарк этиш сўралган.

    'Қозоғистон компаниялари Афғонистондаги фойдали қазилмаларга қизиқиш билдирмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:30

    Қозоғистон компаниялари Афғонистондаги фойдали қазилмаларга қизиқиш билдирмоқда

    Кобулда ўтказилган Қозоғистон-Афғонистон бизнес-форуми давомида 140 миллион долларлик шартномалар имзоланди.

    'Путин урушни тўхтатмоқчими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:19

    Путин урушни тўхтатмоқчими?

    Россия етакчиси Украина билан тўқнашувни ҳозирги фронт чизиғи бўйича тўхтатишни таклиф қилди.

    'Зеленский: Украина Қримнинг Россия томонидан босиб олинишини ҳеч қачон тан олмайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:11

    Зеленский: Украина Қримнинг Россия томонидан босиб олинишини ҳеч қачон тан олмайди

    Украина президенти Владимир Зеленский журналистлар билан бўлиб ўтган брифингда Қрим ҳақида гапирди.

    'Британияда одам териси билан қопланган китоб топилди'ning rasmi

    Дунё 22.04.2025 18:43

    Британияда одам териси билан қопланган китоб топилди

    Китоб Британиядаги ашаддий қотилга тегишли экани тахмин қилинмоқда.

    'Қозоғистонда ҳоким ўринбосарини отиб кетишди'ning rasmi

    Дунё 22.04.2025 15:12

    Қозоғистонда ҳоким ўринбосарини отиб кетишди

    Амалдор ўқотар қуролдан яраланиб, касалхонага ётқизилган.