Тошкент шаҳри Янги Ўзбекистон шоҳкўчасидаги Олимпия шаҳарчаси ҳудуди атрофида ерости туннели қурилиши бошланиши муносабати билан кўчанинг бир қисмида транспортлар ҳаракати чекланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 13 апрелдан оккупация сентябргача CAEX кўргазма мажмуасидан Янги Ўзбекистон боғига кираверишгача бўлган қисм ёпилади.
“Пойтахт ҳокимлиги ушбу ноқулайлик учун узр сўради”, — дейилади хабарда.
Аввал қайси ҳудудлар вақтинча ёпилганди?
Тошкентда спорт мусобақалари ўтказилиши сабаб Янги Ўзбекистон кўчаси 13 апрель куни соат 00:00 дан 16:00 га қадар ёпилиши айтилган.
Бундан ташқари, Мирзо Улуғбек туманидаги Султония кўчасининг Буюк Ипак йўли чорраҳасидан то Султония 5-тор кўчасигача бўлган қисмида транспорт ҳаракати 30 апрелгача қисман чекланган.
Шунингдек, Олмазор туманидаги Қорасарой кўчасининг Абдулла Қодирий кўчасидан Нурафшон кўчаси билан кесишган жойигача бўлган қисми сентябрь ойигача транспорт воситалари учун ёпилган.