АсосийДунё

1000га яқин Исроил ҳарбий учувчилари Ғазодаги урушни тўхтатишни талаб қилмоқда

Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг юзлаб захирадаги аскарлари ва собиқ офицерлари Исроил ҳукуматини ҲАМАС билан келишувга эришиш ва гаровдагиларни қайтаришга чақирувчи мурожаатномага имзо чекди.

'1000га яқин Исроил ҳарбий учувчилари Ғазодаги урушни тўхтатишни талаб қилмоқда'ning rasmi

ҲАМАС томонидан ушлаб турилган гаровдаги фуқаролар масаласида ҳукумат ҳаракатларини танқид қилган захирадаги ҳарбийлар ва нафақадаги офицерлар имзолаган мактуб Исроил армияси ичида уруш бўйича чуқур жарлик борлигини намоён этди.

Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг юзлаб захирадаги аскарлари ва собиқ офицерлари Исроил ҳукуматини ҲАМАС билан келишувга эришиш ва гаровдагиларни қайтаришга чақирувчи мурожаатномага имзо чекди. Бунинг учун, ҳатто, Ғазодаги урушни тўхтатишга ҳам тайёр бўлиш лозимлиги таъкидланди.
Қарийб минг нафар киши, жумладан, собиқ бош штаб бошлиғи ва бошқа юқори ҳарбий амалдорлар томонидан имзоланган ушбу хат Исроил армиясидаги ички зиддиятлар борлигини фош қилиб қўйди. Ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазодаги урушда ҳал қилувчи рол ўйнамоқда — уларнинг ҳаводан берган зарбалари анклавнинг катта қисмини вайрон қилди ва минглаб одамларни ўлдирди.

Мазкур мурожаат 2024 йил март ойи ўртасида Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги вақтинча оташкесим самарасизликка учраганидан сўнг, гаровдагилар тақдирига оид хавотирлар янада ортганини кўрсатди. Улар 18 ойдан ортиқ вақтдан бери Ғазода ҲАМАС жангарилари томонидан ушлаб турилмоқда.
Бош вазир Биньямин Нетаньяҳунинг маъмурияти ушбу хатга дарҳол жавоб қайтариб, “ҳарбий ҳаракатлар даврида Исроил мудофаа кучларини заифлаштирадиган ва душманни кучайтирадиган баёнотлар кечириб бўлмас ҳаракатлардир”, — дея эътироз билдирган.
Исроил армияси мазкур хатни имзолаган фаол хизматдаги захирадаги аскарларни хизматдан бўшатишга қарор қилганини маълум қилди. Бироқ, имзолаганларнинг кўпчилиги нафақадаги ҳарбийлар эканини ва ушбу ишдан бўшатишлар кўп сонли бўлмаслигини билдирди. Мазкур жараён қачондан бошлаб амалга оширилиши аниқ эмас.

Бу мурожаат ҳарбий-ҳаво кучлари аъзолари томонидан ҳукуматнинг урушни олиб бориш тарзига қарши қилинган энг оммавий танқидлардан бири бўлди. Айни шундай танқидлар аввал ҳам 2023 йилдаги ҳукумат ислоҳотларига қарши бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган намойишлар давомида кўзга ташланган. Ўшанда ҳарбий учувчилар хизматни тарк этиш билан таҳдид қилишган эди.
ҲАМАСнинг 2023 йил октябридаги ҳужуми сўнггида намойишлар тўхтатилган эди. Бироқ жорий йилда ҳукумат қайтадан суд тизимида ислоҳотлар ўтказишга, жумладан, судьяларни танлашда сиёсий назоратни кучайтиришга урина бошлади.

Уруш давомида Исроилнинг юқори ҳарбий раҳбарлари бир неча бор яширинча отишма тўхташи кераклигини талаб қилганлар. Бу билан гаровдагиларни озод қилиш ва аскарларга дам бериш кўзда тутилган. Январ ойида ўтказилган вақтинча сулҳдан кейин музокаралар узилиб қолди ва уруш қайта бошланди.
Пайшанба куни имзоланган хатда: “Урушни давом эттириш гаровдагиларнинг ўлимига олиб келади. Бу хавфсизлик эмас, сиёсий манфаатлар учун курашдир”, — дейилган.
“Жангни тўхтатинг ва барча гаровдагиларни қайтаринг — ҳозироқ! Ҳар бир ўтаётган кун уларнинг ҳаётини хавф остига қўяди”.

Нетаньяху танқидчилари уни шахсий сиёсий манфаатларини гаровдагилар тақдиридан устун қўйганликда айблашмоқда. Агар уруш ҲАМАСни тўлиқ йўқ қилмасдан тўхтатиладиган бўлса, унинг ўта ўнгчи коалицияси уни тарк этиш билан таҳдид қилмоқда.
Ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ юқори амалдори, генерал-майор Нимрод Шеффер ўзини хатга имзо чекканлар қаторида эканини тасдиқлаб, “59 нафар гаровдаги исроилликни Ғазода ташлаб қўйиш — ахлоқан номақбул”, — деди.

“Кимдир бу ҳақда овоз чиқариши керак. Улар уйга қайтиши шарт. Энди сукут сақлаб бўлмайди”.
Ғазодаги фаластинликлар учун эса Исроилнинг янги бомбардимонлари ғоят оғир оқибатларга олиб келмоқда. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, уруш қайта бошланганидан бери яна 1000 нафардан зиёд одам ҳалок бўлган. (Аввал 50 мингга яқин аёллар ва боллар ҳалок бўлган эди). 
Исроил расмийларининг билдиришича, ҳаво ҳужумлари ҲАМАС жангарилари ва уларнинг қурол-яроғ инфратузилмасини нишонга олмоқда. Улар бу ҳужумлар билан ҲАМАСни гаровдагиларни озод қилишга мажбурлашни мақсад қилган.

Пайшанба куни Исроил армияси 2023 йил 7 октябрдаги ҳужумда қатнашган ҲАМАС қўмондонини ўлдирганини маълум қилди. Шу куни, Ғазо шаҳрининг Шажоия туманидаги ҳаво ҳужуми оқибатида камида 23 киши, жумладан 8 бола ҳалок бўлгани ҳақида Ғазо фавқулодда ҳолатлар хизмати маълум қилди. Исроил эса ҲАМАСни фуқаролар яшайдиган ҳудудларда ўз позицияларини жойлаштирганликда айбламоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, чоршанба куни Исроил зарбаси оқибатида ҳалок бўлган яна 40 кишининг жасади Ғазо бўйлаб шифохоналарга етказилган.
Исроилнинг сўнгги ҳужуми Ғазо ҳудудининг ярмидан кўп қисмини қамраб олган оммавий эвакуация буйруқлари билан биргаликда амалга оширилмоқда. New York Times таҳлилига кўра, бу маълумотлар Исроил армияси хариталарига асосланган. Сунъий йўлдош суратлари эса Исроил армияси Ғазонинг энг жанубий шаҳри Рафаҳни икки томондан қуршаб олганини кўрсатмоқда.

Ўтган ҳафта Нетаньяху Ғазода янги коридор ташкил этилишини айтди. Ушбу “Мораг йўлаги” Рафаҳни Ғазо боғланма қисми билан узиб қўйиши мумкинлиги айтилмоқда. Бу йўлак номини Исроил 2005 йилда чиқиб кетган Ғазо жанубидаги Мораг посёлкасидан олган бўлиши мумкин.

                                                                                                                                                   Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент ва Наманганда 3,4 млрд сўмлик энергия ўғирлиги фош этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:52

    Тошкент ва Наманганда 3,4 млрд сўмлик энергия ўғирлиги фош этилди

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    'НАТОнинг Украинага ёрдами ўзгаришсиз қолди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:24

    НАТОнинг Украинага ёрдами ўзгаришсиз қолди

    НАТО бош котиби Марк Рутте Украинанинг Одесса шаҳрига қилган ташрифи чоғида Россиянинг Украина шаҳарларига, жумладан, Одесса ва Сума шаҳарларига қилган ҳужумларини қоралади.

    'АҚШ Россияга қарши янги санкциялар пакетини эълон қилди'ning rasmi

    Дунё 15.04.2025 21:41

    АҚШ Россияга қарши янги санкциялар пакетини эълон қилди

    Янги қонун лойиҳаси Россияни молиявий ва саноат жиҳатдан нишонга олади.

    'Аёллардан иборат илк экипаж ерни коинотдан томоша қилди'ning rasmi

    Дунё 15.04.2025 21:21

    Аёллардан иборат илк экипаж ерни коинотдан томоша қилди

    Ушбу тарихий миссияда эстрада юлдузи, машҳур журналист ва телебошловчи, Amazon асосчисининг келини ҳамда кино продюсери иштирок этди.

    'Қозоғистонда 12 ёшли қизга зўравонлик қилган эркак умрбодга қамалди'ning rasmi

    Дунё 15.04.2025 13:46

    Қозоғистонда 12 ёшли қизга зўравонлик қилган эркак умрбодга қамалди

    У шаҳвоний характердаги зўравонлик ҳаракатларини содир этганликда айбланган.

    'Украина дронлари Курскни нишонга олди'ning rasmi

    Дунё 15.04.2025 10:33

    Украина дронлари Курскни нишонга олди

    Портлаш оқибатида 85 ёшли аёл ҳалок бўлган. 9 киши эса тан жароҳати олган.