АсосийSalomatlik

Йўтални даволашнинг қандай оддий усуллари бор?

Элмира МУҲАММАДИЕВА, шифокор:

– Йўталаётган пайтда кўпроқ суюқлик ичишга ҳаракат қилинг. Шунда балғам осон кўчади. Оддий сувдан ташқари тоғ жамбили дамламасини ичиш, айниқса, фойдали.

Бир стакан қайноқ сувга 1-2 ош қошиқ майдаланган тоғ жамбили солиб дамланади ва ичимлик кунига 2-5 маҳал бир ошқошиқдан қабул қилинади.

Тоғ жамбили дамламаси томирларни кенгайтириб, йўтал кучайганида талваса тутиши (судорога)га қарши таъсир кўрсатади.

Агар йўтал бир ҳафта давомида ўтиб кетмаса, шифокорга учранг.

Бошқа янгиликлар