АсосийДунё

Трампнинг рейтинг даражаси пасайди

Кўпчилик унинг ҳокимиятни суиистеъмол қилишидан хавотирда.

'Трампнинг рейтинг даражаси пасайди'ning rasmi

Президент Дональд Трампнинг жамоатчилик орасидаги маъқуллаш рейтинги пасайиб, унинг Оқ уйга қайтганидан бери энг паст кўрсаткичга тушди. Бу америкаликлар унинг ҳокимиятни кенгайтириш ҳаракатларидан хавотирда эканини кўрсатади, дейилади душанба куни якунланган Reuters/Ipsos сўровнома хулосасида.

Ушбу олти кунлик сўровда қатнашганларнинг тахминан 42% нафари Трампнинг президент сифатидаги фаолиятини маъқуллаган. Бу кўрсаткич уч ҳафта аввалги 43% ва 20 январдаги инаугурациядан сўнг кузатилган 47% даражасидан пастдир.

Трампнинг президентлик даври бошланиши сиёсий рақибларини лол қолдирди. У давлат идоралари ҳамда университетлар ва юридик фирмалар каби хусусий ташкилотлар устидан таъсирини кенгайтиришга қаратилган ўнлаб фармонлар имзолади.

Гарчи Трампни маъқуллаш рейтинги унинг демократ рақиби бўлган собиқ президент Жо Байден давридаги бир қатор кўрсаткичлардан баланд бўлса-да, Reuters/Ipsos сўров натижалари кўплаб америкаликлар унинг либерал деб баҳолаган университетларни жазолаш ва Вашингтондаги Кеннеди маркази (маданий ва театр муассасаси) бошқарувига ўзини тайинлаш ҳаракатларидан норози эканини кўрсатади.

Сўровда қатнашган 4 306 нафар респондентнинг 83% нафари “АҚШ президенти ҳатто хоҳламаса ҳам федерал суд қарорларига итоат этиши шарт” деб жавоб берган. Агар Трамп маъмурияти Венесуэла гуруҳига алоқадорликда гумон қилинган шахсларни судсиз депортация қилиш бўйича федерал суд буйруғини бузса, жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Респондентларнинг 57% — шу жумладан республикачи қатнашчиларнинг учдан бири — “АҚШ президенти университет сиёсатига рози бўлмаса, молиявий ёрдамни тўхтатиши мумкин” деган фикрга қаршилигини билдирган.

Маълумки, Трамп аввалроқ “университетлар антисемитизмга қарши етарлича курашмаяпти “деб, улар учун ажратилган федерал маблағларни музлатиб қўйган эди. Гарвард университети учун ажратилган 2 миллиард доллардан ортиқ маблағ ҳам шулар жумласидандир.

Шунингдек, сўров қатнашчиларининг 66 фоизи президент маданият муассасалари — миллий музейлар ва театрлар — устидан назорат ўрнатишига қарши эканини билдирган. Ўтган ой Трамп Смитсон институти — АҚШ тарихи ва маданиятини намойиш қиладиган йирик музей ва илмий комплексдан “номақбул” ғояларни олиб ташлашни буюрган эди.

Инфляция, миграция, солиқлар ва қонун устуворлиги каби масалаларда Reuters/Ipsos сўрови Трампнинг фаолиятини маъқулламаганлар сони унинг сиёсатидан рози шахслар миқдоридан юқори эканини кўрсатди. Энг кўп қўллаб-қувватланган йўналиш — миграция сиёсати бўлиб, унда ҳам сўралганларнинг фақат 45 фоизи маъқуллаган бўлса, 46 фоизи  норозилик изҳор қилган.

Сўровнинг аниқлик юзасидан хатолик чегараси тахминан 2 фоиз/пунктни ташкил қилади.
Қатнашчиларнинг 59 фоизи — шу жумладан республикачиларнинг учдан бири — Америка халқаро майдонда обрўсини йўқотмоқда деб ҳисоблайди.

Шунингдек, сўровда қатнашганларнинг 75 фоизи Трампнинг учинчи президентлик муддатига номзод бўлишини хоҳламайди. Гарчи у бундай ниятни билдирган бўлса-да, АҚШ Конституцияси унга йўл қўймайди. Республикачи қатнашчиларнинг кўпчилиги — 53 фоизиҳам Трамп учинчи марта сайловда қатнашмаслиги керак деган фикрда.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроилда кучли иссиқлик туфайли ўрмон ёнғинлари бошланди'ning rasmi

    Дунё 24.04.2025 21:11

    Исроилда кучли иссиқлик туфайли ўрмон ёнғинлари бошланди

    Ҳозирда эвакуация ишлари давом этмоқда.

    'Истанбулда содир бўлган зилзилада ўзбекистонлик  кучли қўрқувдан вафот этди'ning rasmi

    Дунё 24.04.2025 17:54

    'Пашинян Туркия ва Озарбайжон байроқларининг ёқиб юборилишини қоралади'ning rasmi

    Дунё 24.04.2025 17:32

    Пашинян Туркия ва Озарбайжон байроқларининг ёқиб юборилишини қоралади

    Бош вазир Пашинян бундай ҳаракатни масъулиятсиз ва қабул қилиб бўлмайдиган деб ҳисоблайди.

    'Собиқ президент Мун Чжэ Ин порахўрликда айбланиб, жиноят иши очилди'ning rasmi

    Дунё 24.04.2025 13:36

    Собиқ президент Мун Чжэ Ин порахўрликда айбланиб, жиноят иши очилди

    Корея Республикаси прокуратураси бугун маълум қилишича, Жанубий Кореянинг собиқ президенти Мун Чжэ Инга унинг собиқ куёвига авиакомпанияда иш жойини таъминлашга кўмаклашгани билан боғлиқ пора олиш иши бўйича расман айблов эълон қилинди.

    'Хитой “Толибон”ни ШҲТ саммитига таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё 24.04.2025 12:54

    Хитой “Толибон”ни ШҲТ саммитига таклиф қилди

    25-ШҲТ саммити жорий йилнинг иккинчи ярмида Хитойда ўтказилиши режалаштирилган.

    'Арманистон парламентида ҳокимият ва мухолифат вакиллари ўртасида муштлашув юз берди'ning rasmi

    Дунё 24.04.2025 12:50

    Арманистон парламентида ҳокимият ва мухолифат вакиллари ўртасида муштлашув юз берди

    Жанжал сабаби – бир депутатнинг арман геноцидини инкор этиш учун жиноий жавобгарликни жорий этиш таклифи бўлди.