АсосийSUG'DIYONA

Оёққа қараб, феълингиздан сўйлаймиз!

Инсон қўлига қараб, унинг феъл-атвори ва тақдирини аниқлаш мумкинлигини эшитгандирсиз. Лекин оёқ кўринишига қараб, инсонни ўрганиш мумкинлигини кўпчилик билмаса керак. Қуйидаги 10 ҳил оёқ кўринишига қараб, кўп нарсаларни англаб олинг.

1.    Рим оёғи. Бундай оёқ кўриниши жуда кўп учрайди. Оёқ бармоқлари бир текисда, пропорционал жойлашган бўлади.  Бундай оёқ эгалари жуда киришувчан ва дўстона муносабатларни қардрлайдиган инсонлардир. Улардан аъло даражадаги нотиқ ва тадбиркор чиқади.

2.    Квадрат кўринишли. Бармоқлар деярли бир узунликда бўлгани сабабли оёқлар кўриниши квадратни эслатади. Бундай оёқ эгалари жуда хотиржам ва қарор қабул қилишда етти ўлчаб бир кесадиганлардандир. Улар ҳар қандай вазиятда ҳам эртанги кунга бўлган ишончни маҳкам тутадилар.

3.    Грекча оёғ. Навбатдаги оёқнинг ёрқин белгиси, иккинчи бармоқнинг бош бармоқдан узунлигида.  Бундай инсонлар ташаббускорлиги ва янгилликка интилувчанлиги билан бошқалардан ажралиб туришади. Одатда бу каби оёқ кўриниши санъаткорлар, спорт усталари, кашфиётчи ва нотиқларда учрайди.

4.    Кафти узун оёқ. Энг узун бармоқ бош бармоқ, қолганлари эса бир-биридан кичрайиб кетган. Мазкур оёқ кўринишининг соҳиблари сирли ва ёлғизликни севувчи инсонлар. Шунингдек, уларнинг кайфияти бир кунда 3 марта ҳам ўзгариши мумкин.

5.    Жимжилоғи ажралмайдиган оёқ. Бошқа бармоқларидан жимжилоғи ажралмайдиган инсонлар анчайин режали бўлиб, бир маромдаги ҳаётни севадилар. Шу тариқа булар ўзларини хавфсиз хис этишади. Улар ҳар бир ишда энг яxши хамкор бўла оладиган содиқ ва ишончли шаxслардир.

6.    Жимжилоғи ажралиб чиққан. Агар сиз жимжилоғингизни ажрата олсангиз, демак сизда саргузаштларга эҳтиёж бор. Бир хиллик сизни зериктиради, ўзингизни баxтсиз хис қила бошлайсиз ва ҳаётдан янгилик қидиришга интиласиз. Кўп нарсалар тез жонингизга тегиб, кутилмаган ишлар қиласиз.

7.    Жимжилоғи ён тарафда бўлса. Бундай оёқларда жимжилоқ бармоқ, бошқа бармоқларга қараганда анча кичик, шунинг учун ён тарафдан ўсиб чиққандай кўринади. Ушбу кўринишдаги оёқ эгаларида исёнкорлик, ўзгаларга бош эгмаслик руҳи жуда ривожланган бўлиб, ўз истакларини атрофидагиларга бажартиришади. Уларнинг феълини тушуниш қийин.

8.    Иккинчи ва учинчи бармоқ ораси очиқ. Бундай инсонлар кундалик ҳаётда ҳис-туйғуларини жиловлай олишади. Атрофдагиларга муносабатлари совуққондек кўринса-да, юқори марраларни забт этишади.

9.    Учинчи бармоқ сал четга эгилган. Ҳамма нарсани олдиндан пуxта режа қиладиган инсонлар, жуда тартибли ва ҳар қандай вазиятни назорат қилишни билишади.

10.  Иккинчи бармоқ бошқаларига нисбатан ингичка. Ушбу ажойиб оёқ эгалари пашшадан фил ясашга ва муаммо келтириб чиқаришга уста инсонлардир. Кайфияти яxши бўлса, атрофдагиларга ҳам бу таъсир этмай қолмайди, ҳамма билан қувончларини баҳам кўрадилар. Аммо бунинг акси бўлганида, улардан нарироқ юрганингиз маъқул.

Бошқа янгиликлар