АсосийДунё

Ҳиндистон ва Покистон бир-бирига авиазарба йўллади

Ҳиндистон ҳужуми оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлган, 35 киши жароҳатланган.

'Ҳиндистон ва Покистон бир-бирига авиазарба йўллади'ning rasmi

Ҳиндистон расмийлари 7 майга ўтар кечаси Покистондаги, шунингдек, Кашмирнинг Покистон қисмидаги “террорчилик” инфратузилмасига ҳужум қилиб, “Синдур” операциясини бошлаганини маълум қилди.

Қайд этилишича, Ҳиндистон армияси Покистондаги 9 та объектга зарба берган. Уларнинг ҳаракатлари “аниқ, вазмин ва эскалацияга йўналтирилмаган” бўлган. Ҳужумда “Покистон қуролли кучларининг бирорта ҳам объекти нишонга олинмагани” айтилган.

Зарбалардан сўнг Ҳиндистон армиясининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида “Адолат тантана қилди” деган пост эълон қилинган.

Покистон армияси зарбалар террорчиларга эмас, балки тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларга берилганини маълум қилган. Мамлакат ҳаво ҳудудини 48 соатга ёпган. Ҳиндистон ҳужуми оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлган, 35 киши жароҳатланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳиндистонда кучли ёғингарчилик натижасида 17 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 21:51

    Ҳиндистонда кучли ёғингарчилик натижасида 17 киши ҳалок бўлди

    Мактаблар вақтинча ёпилган, давлат идоралари фаолияти тўхтатилган.

    'Швеция мактабларида ўқувчиларнинг телефондан фойдаланиши тақиқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:34

    Швеция мактабларида ўқувчиларнинг телефондан фойдаланиши тақиқланди

    Ушбу чора ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва дарсдаги ўқув муҳитини яхшилаш мақсадида жорий этилади.

    'Японияда сунъий интеллект сиёсий партия асосчиси бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:34

    Японияда сунъий интеллект сиёсий партия асосчиси бўлди

    Бу йилги-сайловда ғолиб чиққан номзод Митсутака Окумура партиянинг янги раҳбари этиб тайинланган ва у ўз ваколатларини дарҳол сунъий интеллектга топширган.

    'Афғонистонда 6 та вилоят интернетдан чеклаб қўйилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:25

    Афғонистонда 6 та вилоят интернетдан чеклаб қўйилди

    Тақиқ тўғридан-тўғри “Толибон” олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода томонидан берилган.

    'Тўқаев: Ядровий фалокат эҳтимоли сўнгги ўн йилликларда энг юқори даражага етган'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:34

    Тўқаев: Ядровий фалокат эҳтимоли сўнгги ўн йилликларда энг юқори даражага етган

    Қозоғистон Президенти ядровий можаро хавфи ва иқлим таҳдидларига жиддий эътибор қаратди.

    'Эркак жонли эфирда 11 ойлик қизини ўлдириб, ўз жонига қасд қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:59

    Эркак жонли эфирда 11 ойлик қизини ўлдириб, ўз жонига қасд қилди

    21 ёшли эркак ижтимоий тармоқда жонли эфир вақтида қизалоғини осиб ўлдириб, кейин ўз ҳаётига ҳам зомин бўлди.