АсосийЖамият

Онлайн маконда тартиб ва аниқлик “ноқонуний контент” тушунчасини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш вақти келди

“Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси соҳани тартибга солишда асос бўлади.

'Онлайн маконда тартиб ва аниқлик “ноқонуний контент” тушунчасини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш вақти келди'ning rasmi

Ахборот технологияларининг тез суръатда ривожланиши нафақат иқтисодий ва ижтимоий ҳаётга, балки ҳуқуқий муносабатларга ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда. Интернет орқали тарқатилаётган контентни назорат қилиш, жамият хавфсизлигини таъминлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бугунги кунда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Айни пайтда Ўзбекистонда ишлаб чиқилган “Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси, айниқса, унинг 13-моддаси мазкур муаммони ҳуқуқий жиҳатдан ечишга қаратилган муҳим нормалардан бири ҳисобланади.

Ҳозирда Ўзбекистон қонунчилигида турли хавфли ахборотларни тақиқловчи нормалар мавжуд (Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва бошқаларда). Бироқ, улар:

рақамли муҳитга аниқ мослаштирилмаган;
интернетда тарқалган контент учун якдил тушунча ва механизмлар йўқ;
платформа ва веб-сайтлар учун аниқ мажбуриятлар белгиланмаган.

Яъни ҳуқуқий муаммо шундаки, интернетда тарқатилаётган ахборот ва тарқатаётган субъектлар учун амалдаги қонунчиликда тартибга солувчи аниқ механизм етишмаяпти.

Натижада, ҳуқуқни қўллаш амалиётида турлича талқин ва ҳуқуқий ноаниқликлар юзага келмоқда. Масалан, қандай ахборот “ёлғон маълумот” деб баҳоланиши мумкин? Қайси вазиятда онлайн-контент “экстремизмни тарғиб қилувчи” ҳисобланади?

Шу маънода, янги қонун лойиҳаси соҳани тартибга солишда, кўплаб ноаниқликларни бартараф этишда муҳим ҳуқуқий асос вазифасини ўтайди. Хусусан, қонун лойиҳасининг 13-моддасида биринчи марта ноқонуний контентнинг аниқ ҳуқуқий таърифи ва унинг асосий турлари белгиланмоқда. Жумладан:

– зўравонликка, терроризмга, адоватга даъватлар;

– ёлғон ва фейк ахборот;

– ўз жонига қасд қилиш, гиёҳвандлик, порнографияни тарғиб қилувчи материаллар;

– киберҳужумлар, фишинг, спам ва бошқа хавфли ахборотлар.

Шунингдек, қонун лойиҳасида онлайн-платформаларда бундай контент тарқалишининг олдини олиш бўйича механизмлар ишлаб чиқилиши ва жавобгарлик юзасидан аниқ тартиб белгиланиши назарда тутилмоқда.

Қонун қабул қилиниши орқали қуйидаги ижобий ўзгаришлар кутилади:

1. Ҳуқуқий аниқлик ва уни бир хил қўллаш таъминланади. Платформалар ва фойдаланувчилар нима мумкин, нима тақиқлангани ҳақида аниқ маълумотга эга бўлади;

2. Фуқароларнинг ахборот хавфсизлиги ошиб, зарарли контентга дуч келиш ҳолатлари камаяди;

3. Ёшларни муҳофаза қилиш кучайтирилади, айниқса вояга етмаганларга зарар етказувчи контентларга нисбатан қатъий чоралар белгиланади;

4. Онлайн платформаларнинг жавобгарлиги мустаҳкамланади, уларнинг фаолияти шаффоф ва қонуний асосда амалга оширилади;

5. Миллий ахборот маконида барқарорлик ва ишонч мустаҳкамланади — жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун лойиҳасидаги нормалар нафақат замонавий ахборот муаммоларига чора, балки Ўзбекистоннинг рақамли маконда барқарор ва хавфсиз муҳит яратишга бўлган жиддий интилишини ҳам ифодалайди. Қонун қабул қилинса, у ҳуқуқни қўллаш амалиётида ҳам, жамиятдаги ахборот маданиятини шакллантиришда ҳам муҳим ўрин тутади.

 

Шамсинур АХТАМОВ,
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бўлими бошлиғи

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Айрим оилаларнинг талаба қизларига махсус стипендия тўланади'ning rasmi

    Жамият 12.05.2025 20:58

    '“Толибон” фуқароларнинг интернетдаги фаолиятини назорат қилади'ning rasmi

    Жамият 12.05.2025 16:43

    “Толибон” фуқароларнинг интернетдаги фаолиятини назорат қилади

    Ҳеч бир шахс ёки ташкилотга ижтимоий тармоқлардан “нотўғри ва ноахлоқий мақсадлар”да фойдаланишга рухсат берилмаслиги маълум қилинган.

    'Айрим онлайн-платформаларга Ўзбекистон ҳудудида кириш тезлиги суд қарори асосида пасайтирилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 12.05.2025 16:36

    Айрим онлайн-платформаларга Ўзбекистон ҳудудида кириш тезлиги суд қарори асосида пасайтирилиши мумкин

    Ваколатли орган билан тизимли равишда ҳамкорлик қилмай келган онлайн-платформаларни бутунлай блоклаш амалиётидан воз кечилади.

    'Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 12.05.2025 16:06

    Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Самарқандда 3 ака-ука 1 йигитни калтаклади'ning rasmi

    Жамият 12.05.2025 14:55

    Самарқандда 3 ака-ука 1 йигитни калтаклади

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Хонанда Сардор Мамадалиев ҳам жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият 12.05.2025 14:07

    Хонанда Сардор Мамадалиев ҳам жаримага тортилди

    “Севилмаган ёр керак менга” номли шеър Сардор Мамадалиев томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда шартнома тузмасдан фойдаланилгани аниқланди.