Буюк Британия ва Канада бош вазирлари ҳамда Франция президенти қўшма баёнот эълон қилди. Мазкур баёнотда агар Исроил Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётларни тўхтатмаса ва гуманитар ёрдам етказишдаги чекловларни бекор қилмаса, унга нисбатан “аниқ чоралар” кўрилиши қайд этилди.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер, Канада бош вазири Марк Карни ва Франция президенти Эммануэль Макрон ҳар доим Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаб келганини таъкидлаган, аммо ҳозирда унинг Ғазо секторидаги янги ҳужуми мутлақо номутаносиб жавоб эканини ҳисоблашмоқда, деб ёзади BBC.
Исроил ҳукумати томонидан фақат энг зарур гуманитар ёрдамни Ғазо секторига киритиш ҳақидаги қарори эса Буюк Британия, Франция ва Канада етакчилари томонидан вазиятга мутлақо номақбул ёндашув, деб баҳоланмоқда.
Бу давлатлар Исроилга қарши қандай "аниқ чоралар" кўриши мумкинлиги баёнотда аниқ кўрсатилмаган.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху эса Стармер, Макрон ва Карнининг баёнотини "2023 йил 7 октябрда геноцид уюштирганларга катта мукофот" деб атади ва Исроил ХАМАС устидан ғалаба қозонгунига қадар кураш олиб боражагини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Исроил яқинда яна Ғазо секторини вайрон қилиш ва фаластинликларни геноцид қилишни янада каттароқ куч билан давом эттира бошлади. Исроил бош вазири Смотрич эса бунга изоҳ бериб, “Ғазонинг қолган қутганини ҳам вайрон қиламиз, битта ғишт ҳам қолдирмаймиз”, шунингдек, Ғазоликлар ёки хорижга чиқиб кетиб қутулади, ёки шу ерда ўлиб кетишади, икковидан бирини танлашлари“ лозим қабилида даҳшатли баёнотлар берган эди.
Абдуллоҳ Саййид