АсосийЖАМИЯТ

Литвада давлат реестрларидан 600 мингга яқин фуқаронинг шахсий маълумотлари сиздирилди

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида қарийб 600 минг киши, жумладан мамлакат президенти ва бош вазир қариндошларининг маълумотлари ҳам ошкор бўлган.

'Литвада давлат реестрларидан 600 мингга яқин фуқаронинг шахсий маълумотлари сиздирилди'ning rasmi

Литвада давлат Реестрлар марказидан шахсий маълумотлар оммавий тарзда сиздирилгани маълум бўлди. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида қарийб 600 минг киши, жумладан мамлакат президенти ва бош вазир қариндошларининг маълумотлари ҳам ошкор бўлган.

Қайд этилишича, кибержиноятчилар Кўчмас мулк реестри ҳамда Юридик шахслар реестридаги маълумотларга ноқонуний кириш имконига эга бўлган. Ўғирланган маълумотлар орасида фуқароларнинг шахсий маълумотлари ва идентификация кодлари бор.

Дастлабки маълумотларга кўра, маълумотлар сиздирилиши жорий йилнинг январь-апрель ойлари оралиғида содир бўлган.

Мазкур можародан сўнг Реестрлар маркази раҳбари Адриюс Юсас истеъфога чиққан. Шу билан бирга, ҳукумат тергов ҳақида жамоатчиликка бир неча ҳафта ўтгач хабар берилгани учун танқидларга учраган.

Ҳозирча Литва расмийлари тизимга қайси давлат ҳудудидан уланиш бўлганини очиқламаган. Ҳодиса юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар