АсосийЖАМИЯТ

Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради

Маҳбуслар Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари томонидан ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш эвазига жазодан озод қилиш ва юқори маош таклиф этилаётгани ҳақида маълум қилишди.

'Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради'ning rasmi

Сахалин вилоятида жазо ўтаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик маҳбуслар жазонинг қолган қисмини ватанда ўташ истагини билдирди. Бу масала Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ходимларининг хизмат сафари давомида кўриб чиқилди.

Дипломатлар 1-сонли жазони ижро этиш муассасасига бориб, у ердаги 11 нафар Ўзбекистон фуқароси билан учрашди. Улардаги яшаш шароити ўрганилди, шунингдек, зўравонлик ёки мажбурий меҳнат ҳолатлари мавжуд эмаслиги аниқланди.

Шу билан бирга, маҳбуслар Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари томонидан ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш эвазига жазодан озод қилиш ва юқори маош таклиф этилаётгани ҳақида маълум қилишди. Дипломатлар эса Ўзбекистон фуқароларини бундай таклифлар қонунга зид экани ва "ёлланиш" жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Маҳбуслар жазонинг қолган қисмини Ўзбекистонда ўташ истагини билдирган, бироқ ҳозирча икки давлат ўртасида маҳкумларни ўзаро топшириш бўйича келишув мавжуд эмаслиги маълум қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Наманганда III Халқаро мақом санъати анжумани очилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 16:31

    Наманганда III Халқаро мақом санъати анжумани очилди

    Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида III Халқаро мақом санъати анжуманининг очилиш маросимида иштирок этиб, нутқ сўзлади.

    'Португалиянинг ҳам Ўзбекистонга қарши асосий таркиби маълум бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 16:11

    Португалиянинг ҳам Ўзбекистонга қарши асосий таркиби маълум бўлди

    Учрашув олдидан Роберто Мартинес бошчилигидаги Португалия терма жамоасининг асосий таркиби маълум қилинди.

    'Эрдўған: Туркия ва Польша Европа хавфсизлигида муҳим ўрин тутади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 15:34

    Эрдўған: Туркия ва Польша Европа хавфсизлигида муҳим ўрин тутади

    Туркия раҳбари мазкур баёнотни Польша билан икки томонлама муносабатлар ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан билдирган.

    'Фарғонада икки Damas тўқнашди, икки киши жабрланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:49

    Фарғонада икки Damas тўқнашди, икки киши жабрланди

    Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида иккита Damas автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

    'Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар оширилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:42

    Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар оширилади

    Президентнинг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

    'Юнусободда юқори кучланишли электр кабелларида қисқа туташув содир бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:01