АсосийСиёсат

Ўзбекистонда докторантлар стипендияси оширилади

Илм-фан соҳасида катта янгиликлар: Докторантлар стипендияси оширилади, бюрократия эса қисқаради.

'Ўзбекистонда докторантлар стипендияси оширилади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев илмий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Унда илм-фан соҳасини ривожлантириш, ёш олимларни қўллаб-қувватлаш ва илмий фаолиятдаги ортиқча бюрократик тўсиқларни қисқартиришга қаратилган қатор янгиликлар муҳокама қилинди.

Тақдим этилган таклифларга кўра, сунъий интеллект, яшил энергетика, тиббиёт ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги каби устувор йўналишларда тадқиқот олиб бораётган докторантлар стипендияси 1,7 баробарга оширилади.

Шунингдек, диссертация ҳимояси жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилиши режалаштирилмоқда. Бу орқали ортиқча қоғозбозлик, кўп сонли ҳужжатларни чоп этиш ва авторефератларни катта миқдорда тайёрлаш каби талаблар бекор қилинади. Натижада бюрократик жараёнлар қарийб 50 фоизга қисқариши кутилмоқда.

Таклифларга мувофиқ, Олий аттестация комиссияси фаолияти Фанлар академияси тизимида ташкил этилади. Илмий кенгашлар фаолиятини баҳолаш учун эса махсус рейтинг тизими жорий қилиниши назарда тутилган.

Яна бир муҳим янгилик сифатида “Лойиҳа доирасида илмий даража” ва “Амалий докторантура” дастурларини йўлга қўйиш таклиф этилди. Унга кўра, PhD даражаси реал иқтисодиёт корхоналари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар асосида ҳам олиниши мумкин бўлади.

Бундан ташқари, хорижда фаолият юритаётган ватандош олимларни жалб қилган ҳолда Илм-фан маслаҳат кенгаши ташкил этилиши режалаштирилган.

Президент мазкур таклифларни янада пухта ишлаб чиқиш ва илмий тадқиқотлар сифатини ошириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чоралари кучайтирилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 15:10

    Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чоралари кучайтирилади

    Шавкат Мирзиёев раислигида сув фонди ерлари ҳамда сел сувларидан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

    'CNN телеканали Янги йил эфир дастурида Ислом цивилизацияси маркази ҳақида ҳикоя қилмоқда'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 12:35

    CNN телеканали Янги йил эфир дастурида Ислом цивилизацияси маркази ҳақида ҳикоя қилмоқда

    Халқаро CNN телеканали Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига бағишланган ярим соатлик ҳужжатли фильмни намойиш этди.

    'Мирзиёев "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг бизнес форумида иштирок этди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 12:35

    Мирзиёев "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг бизнес форумида иштирок этди

    Форумда қўшма иқтисодий лойиҳалар тақдимот қилинди.

    'Жаҳон банки Ўзбекистонга 250 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 12:35

    Жаҳон банки Ўзбекистонга 250 млн доллар ажратади

    Хўш, ушбу маблағ қайси соҳаларга йўналтирилади?

    'Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни туғилган куни билан табриклади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 12:35

    'Шавкат Мирзиёев Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 12:35

    Шавкат Мирзиёев Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди

    Давлатимиз раҳбари спорт федерациялари фаолиятини самарали ташкил этиш, ҳудудларда соҳа инфратузилмасини яхшилаш, спортчи ва мураббийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди.