АсосийДунё

Японияда комикс башорати сабаб туристлар сони камайиб кетди

Бу “прогноз эффекти” Япониянинг туризм саноатига сезиларли таъсир кўрсатмоқда.

'Японияда комикс башорати сабаб туристлар сони камайиб кетди'ning rasmi

Японияда июль ойида кучли зилзила кузатилишини башорат қилган комикс сабаб сайёҳлар оқими камайиб кетди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

“Тhе Future I Saw” номли комикс Шарқий Осиё давлатларидан, хусусан, Хитой, Гонконг, Таиланд ва Вьетнамдан келадиган сайёҳлар сонига таъсир кўрсатди. Комикс муаллифи Рё Тацуки ҳисобланади. Унинг башорати 2011 йилги Toҳoку зилзиласи ва цунами каби воқеаларни олдиндан аниқ айтиб берган комикслари сабабли ваҳимага сабаб бўлмоқда.

Маълум қилинишича, Гонконгдан Японияга саёҳатлар 2025 йилги Пасха байрамида 50 фоизга камайган. Хитой ва бошқа мамлакатларда ҳам саёҳатларни бекор қилиш ҳолатлари кўпайган.

Бундан ташқари, психиклар, фенг шуи мутахассислари ва ижтимоий тармоқларда тарқалган башоратлар қўшимча хавотирни кучайтирган.
Япония ҳукумати ва геологлар бундай башоратларнинг илмий асосга эга эмаслигини таъкидлаб, сайёҳларни расмий маълумотларга таянишга чақирмоқда. 

Шунга қарамай, бу “прогноз эффекти” Япониянинг туризм саноатига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Маълумот учун, 2025 йилнинг биринчи чорагида Японияга 10 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган. Бу эса мамлакатга бўлган умумий ишончни кўрсатмоқда. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқлар ва башоратлар туризмга таъсир қилишини ҳам кўрсатди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроил Эрон ядровий объектларига ҳужум қилишга тайёрланмоқда'ning rasmi

    Дунё 21.05.2025 18:04

    Исроил Эрон ядровий объектларига ҳужум қилишга тайёрланмоқда

    АҚШ расмийлари Исроилнинг Эронга ҳужуми эҳтимоли кучайганини маълум қилди.

    '"Ғазодаги вазият тобора хавотирли ва оғриқли тус олмоқда"'ning rasmi

    Дунё 21.05.2025 17:52

    "Ғазодаги вазият тобора хавотирли ва оғриқли тус олмоқда"

    Рим папаси инсонпарварлик ёрдамини зудлик билан эксклавга ўтказишни таъминлашга чақирди.

    'АҚШ космосга қурол-яроғ жойлаштиради'ning rasmi

    Дунё 21.05.2025 17:30

    АҚШ космосга қурол-яроғ жойлаштиради

    Трамп “Олтин гумбаз” мудофаа дастурини эълон қилди.

    'Илон Маск сиёсий харажатларини қисқартиришини эълон қилди'ning rasmi

    Дунё 21.05.2025 11:46

    Илон Маск сиёсий харажатларини қисқартиришини эълон қилди

    Маск 2024 йилги сайлов даврида Трампнинг қайта сайланишини қўллаб-қувватлаш учун 290 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган.

    'Россиянинг бир нечта вилоятига 150 дан ортиқ дрон ҳужуми уюштирилгани айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё 21.05.2025 10:31

    Россиянинг бир нечта вилоятига 150 дан ортиқ дрон ҳужуми уюштирилгани айтилмоқда

    Аммо ушбу маълумот мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган.

    'Украинадаги урушда нечта Марказий Осиё фуқаролари қатнашаётгани маълум бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.05.2025 09:32

    Украинадаги урушда нечта Марказий Осиё фуқаролари қатнашаётгани маълум бўлди

    Уларнинг умумий сони 20 минг нафар эканлиги айтилмоқда.