АсосийСаломатлик

Мавсумий аллергияни шамоллашдан қандай фарқлаш мумкин?

Шу кунларда кўз ёшланиши ва қичишиши, бурун оқиши, йўтал каби симптомлардан азият чекувчи беморлар сони бирмунча кўпайган. Баъзилар буни шамоллаш аломати, деса, бошқалар, аллергия белгилари, деб ҳисоблайди.

'Мавсумий аллергияни шамоллашдан қандай фарқлаш мумкин?'ning rasmi

Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова мавсумий аллергия сабаблари, белгилари ва уларнинг ўткир респиратор вирусли инфекциялардан фарқли жиҳатлари ҳақида маълумот берди.

 — Дарахтлар гуллаши, ўсимликлардан ажраладиган чанг зарралари иммунитети заиф кишиларда аллергияга мойилликни келтириб чиқариши мумкин, — дейди мутахассис.  — Мавсумий аллергия асосан 20 микрометрдан 50 микрометргача бўлган ўсимлик чангчалари туфайли пайдо бўлади. У acocaн бурун шиллиқ пaрдaлaри, юқoри нaфac йўллaри ҳамда кўз кoнъюнктивacигa тaъcир кўрcaтaди. 

Айни пайтда бу турдаги хасталикнинг иккинчи босқичи кузатилмоқда. У май ойидан июль охири ва август бошигача бўлган даврни қамраб олади. Ушбу мавсумда дала ўтлари гуллайди. 

 Навбатдаги босқич бошоқли ўсимликлар гулга кириши билан боғлиқ бўлиб, у август ойидан ноябргача бўлган даврни ўз ичига олади. 

Баҳор ойларида чинор, сарв, қайин, эман, қайрағоч, тол, қарағай, қора терак, шумтол каби дарахтларнинг гуллаши баъзи кишиларда аллергик реакцияларни келтириб чиқаради. 

Қолаверса, бу фаслда ҳавода тарқалган гулчанглар, чанг ва моғор миқдори ортиши кузатилади. Оқибатда аксириш, бурун битиши ва қичишиши ёки кўп миқдорда оқиши, кўзларнинг шишиши, ёшланиши ва баъзан йўтал каби аломатлар билан баҳорги аллергия белгилари намоён бўлади. 

Шунингдек, тери кўчиши, қичишиш, қуруқлашиш, қизариш ва ундаги қизғиш тошмалар ҳам хасталикка хос симптомлардир. 

Аллергияни қўзғатувчи яна бир манба — уй ичидаги чанг тўпловчи жиҳоз ва анжомлар — гилам ва тўшамалар, ёстиқлар, девор қопламалари, юмшоқ мебеллар ва ўйинчоқлар ҳамда китоблардир.

Мавсумий аллергияга мойил одамларнинг тахминан ярми ит, мушук сингари уй ҳайвонлари юнгидан азият чекади. 

Тўғри, мавсумий аллергия белгилари ЎРВИ ва грипп аломатлари билан ўхшаш. Аммо уларни қуйидаги фарқли жиҳатлар ажратиб туради.

Масалан, шамоллаш ва грипп белгилари вирус қўзғатувчиси билан алоқа қилгандан сўнг маълум муддат ўтиб пайдо бўлади. Аллергия аломатлари эса дарҳол юзага келади. 

Шамоллаш ва грипп симптомлари одатда 3-14 кундан сўнг йўқолса, аллергик реакциялар бир неча ойгача давом этиши мумкин. Қолаверса, аллергия чоғида тана қақшамайди, иситма чиқмайди. 

Бундай вазиятда, албатта, аллерголог мутахассисга мурожаат қилиш лозим. Чунки ўзбошимчалик билан даволаниш аллергияни кучайтириш ёки бошқа касалликларни келтириб чиқариши мумкин. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Пиво бепуштлик ва саратонга олиб келиши мумкин'ning rasmi

    Саломатлик 23.05.2025 17:43

    Пиво бепуштлик ва саратонга олиб келиши мумкин

    АҚШда сотиладиган айрим машҳур пиволар таркибидан саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин бўлган PFAS (пер- ва полифторалкил моддалар) аниқланган.

    'Қуёшдан ҳимояловчи кремни қандай танлаш мумкин?'ning rasmi

    Саломатлик 23.05.2025 16:56

    Қуёшдан ҳимояловчи кремни қандай танлаш мумкин?

    Ёз фасли бошланмоқда. Мутахассис қуёшдан ҳимояловчи воситаларни қандай тўғри танлаш ҳақида маълумот берди.

    'Доимий чарчоқ – ялқовлик билан боғлиқ эмас'ning rasmi

    Саломатлик 22.05.2025 19:17

    Доимий чарчоқ – ялқовлик билан боғлиқ эмас

    Бу организмнинг жиддий муаммолар ҳақида берган сигнали бўлиши мумкин.

    'Болалар саратони бўйича халқаро академик хаб ташкил этилади'ning rasmi

    Саломатлик 21.05.2025 18:09

    Болалар саратони бўйича халқаро академик хаб ташкил этилади

    2025 йил якунигача Стратегияни жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида сунъий интеллект технологиялари жорий этилади.

    'Кўп овқат ейишнинг сабаби нима билан боғлиқ?'ning rasmi

    Саломатлик 21.05.2025 17:35

    Кўп овқат ейишнинг сабаби нима билан боғлиқ?

    Психолог ортиқча овқатланишни кўп ҳолларда физиологик очлик билан эмас, балки ички психологик қийинчиликлар билан боғламоқда.

    'Аёллар шампунларида саратон чақирувчи моддалар топилди'ning rasmi

    Саломатлик 20.05.2025 17:35

    Аёллар шампунларида саратон чақирувчи моддалар топилди

    Аёллар шампунларида саратон чақирувчи моддалар топилди – косметика воситаларининг деярли ярми ҳаёт учун хавфли. Ҳатто “табиий” косметика ва улама киприк учун елим ҳам хавфли экани аниқланди.