АсосийСиёсат

Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

Жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси 94 ёшида вафот этди.

'Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев жамоат арбобининг вафоти юзасидан унинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.  

Билдирилишича, атоқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси Исмоил Ҳакимович Жўрабеков шу йил 28 сентябрь куни 94 ёшида вафот этди.

И.Ҳ.Жўрабеков 1931 йил 12 сентябрда Самарқанд шаҳрида ишчи оиласида туғилди. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида муҳандис-гидротехник мутахассислиги бўйича таълим олган. Меҳнат фаолиятини 1955 йилда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги 8-жамоа хўжалигида муҳандис-гидротехник сифатида бошлади. Кейинчалик ушбу туманда Суғориш маркази бошлиғи, Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Самарқанд вилояти қурилиш-монтаж бошқармаси бошлиғи,  “Сувқурилиш” трести бошқарувчиси, сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, мелиорация ва сув хўжалиги вазири каби масъул лавозимларда самарали меҳнат қилиб, республикамизда ирригация ва мелиорация соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган.

Ташкилий-хўжалик ишларига раҳбарлик қилиш борасида  катта билим ва тажрибага эга бўлган И.Ҳ.Жўрабеков 1985 йилда янада масъулиятли вазифа – Ўзбекистон Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Ватанимиз истиқлолга эришганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари сифатида давлатимиз мустақиллигининг ижтимоий-иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш, мамлакатимиз олдида турган ғоят серқирра ва кенг кўламли вазифаларни бажариш йўлида жонбозлик кўрсатди. Хусусан, ижро ҳокимияти институтлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш, маҳаллий ҳокимликлар ишини мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалигида  ислоҳотларни амалга ошириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, соҳанинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида ташкилотчилик ва ташаббускорлик фазилатларини намойиш этган.

И.Ҳ.Жўрабеков Давлат сув назорати бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси лавозимларида ҳам самарали фаолият олиб борган.

Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларимизни амалга оширишда И.Ҳ.Жўрабеков, мўтабар ёшда бўлишига қарамасдан, сув хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси сифатида хизмат қилиб, ўзининг бой билим ва тажрибаси, қимматли маслаҳатлари билан соҳани ривожлантириш, ёш кадрларни тарбиялаш ишларида фаол иштирок этган.

И.Ҳ.Жўрабековнинг халқимиз ва Ватанимиз олдидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор” фахрий унвони,  “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик”, “Фидокорона хизматлари учун”, “Эл-юрт ҳурмати”, “Буюк хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган.      

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'БМТ Бош Ассамблеяси: Нетаняху Фаластинни тан олишни "уятли" деб атади'ning rasmi

    Сиёсат 27.09.2025 13:42

    БМТ Бош Ассамблеяси: Нетаняху Фаластинни тан олишни "уятли" деб атади

    У нутқини бошлашдан аввал ўнлаб расмий ва дипломатлар норозилик сифатида хонани тарк этишди.

    'Президент бошчилигида пахта ҳосили йиғими юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди'ning rasmi

    Сиёсат 26.09.2025 19:34

    Президент бошчилигида пахта ҳосили йиғими юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

    Бу йил 875 минг гектар майдонга чигит экилиб, 3,7 миллион тонна ҳосил учун шартномалар тузилган.

    'Ўзбекистон ва Украина сиёсий мулоқотни қайта тикламоқчи'ning rasmi

    Сиёсат 26.09.2025 12:23

    Ўзбекистон ва Украина сиёсий мулоқотни қайта тикламоқчи

    Ташқи ишлар вазирлари Нью-Йоркда учрашиб, икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди.

    'Фарғонада газчи ва мутахассис пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Сиёсат 25.09.2025 15:04

    Фарғонада газчи ва мутахассис пора билан қўлга тушди

    Вилоятда икки нафар мансабдор шахс фуқаролардан жами 15 минг доллар талаб қилгани аниқланиб, жиноят устида ушланди.

    'Мирзиёевнинг Нью-Йорк сафари: Стратегик мулоқот, янги келишувлар ва ўзбекистонликлар билан учрашув'ning rasmi

    Сиёсат 25.09.2025 08:56

    Мирзиёевнинг Нью-Йорк сафари: Стратегик мулоқот, янги келишувлар ва ўзбекистонликлар билан учрашув

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясида иштирок этиш учун АҚШга қилган тарихий ташрифи якунланди.