АсосийДунё

Хитой янги автомобилларни “ишлатилган” деб Ўзбекистонга сотмоқда

Хитой автосаноати “кулранг бозор” орқали экспортни сунъий оширмоқда.

'Хитой янги автомобилларни “ишлатилган” деб Ўзбекистонга сотмоқда'ning rasmi

Zamon.uz нинг “Reuters” агентлигига таяниб хабар қилишича, Хитой автосаноати ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланадиган “кулранг бозор” орқали автомобиль савдосини сунъий ошириб келмоқда. Ушбу амалиётда заводдан чиққан “ноль километрли” автомобиллар рўйхатдан ўтказилиб, кейин ишлатилган сифатида экспорт қилинади — жумладан Ўзбекистон бозорига ҳам экспорт қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, Хитойда ишлаб чиқарилган янги автомобиллар мажбурий рўйхатдан ўтказилиб, дарҳол хорижий давлатларга “ишлатилган” сифатида юборилади. Бу орқали автомобиль ишлаб чиқарувчилар ички бозордан халос бўлади ва солиқ ҳамда экспорт кўрсаткичларини оширади. Реутерс суҳбатга асосланган таҳлилида, бу амалиёт “нархлар уруши” натижасида активлашганини таъкидлайди.

АҚШдаги Sino Auto Insights консалтинг компанияси асосчиси Ту Ле шундай дейди: “Нархлар уруши натижасида компаниялар ҳар қандай йўл билан сотувни қайд этишга мажбур бўлмоқда”.

Шунингдек, Хитойдаги ҳудудий ҳукуматлар — Гуангдонг, Сичуан бу амалиётни давлат даражасида рағбатлантиради: улар экспорт лицензияларини тезлаштиради, солиқ имтиёзлари беради ва инфратузилмага сармоя киритади.

Греат Валл Мотор раҳбари маил орқали бундай савдони танқид қилган. “People's Daily” газетаси ҳам бу амалиётни нарх урушини кучайтирувчи ва ички бозорда тартибсизликка олиб келувчи омил деб атаган ва қатъий назоратни талаб қилган.

Экспорт қабул қилувчи мамлакатлар орасида Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон ва Россия ҳамда Яқин Шарқ мамлакатлари мавжуд. Жумладан, бу давлатлар бозорида “ноль километрли ишлатилган” автомобиллар сони сезиларли даражада ортмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қирғизистонда давлат тилини билмаган амалдорлар жаримага тортилади'ning rasmi

    Дунё 25.06.2025 17:48

    Қирғизистонда давлат тилини билмаган амалдорлар жаримага тортилади

    Депутатлар давлат тилини қўллаш билан боғлиқ айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини иккинчи ва учинчи ўқишда маъқуллади.

    'Эроннинг ядро иншоотлари тўлиқ йўқ қилиндими?'ning rasmi

    Дунё 25.06.2025 17:27

    Эроннинг ядро иншоотлари тўлиқ йўқ қилиндими?

    Қўшма штатлар етакчиси буни иддао қилмоқда.

    'Мозамбикда камида 120 нафар бола жангарилар томонидан ўғирланган'ning rasmi

    Дунё 25.06.2025 17:20

    Мозамбикда камида 120 нафар бола жангарилар томонидан ўғирланган

    Ўғирланган болалар мажбурий меҳнатга ёки жангари сифатида қуролли можароларга жалб қилиниши мумкин.

    'Эрон Магатэ билан ҳамкорликни тўхтатди'ning rasmi

    Дунё 25.06.2025 16:10

    Эрон Магатэ билан ҳамкорликни тўхтатди

    Эрон парламенти халқаро босимларга қарши кескин қарор қабул қилди.

    'Хитойда пора олган амалдор ўлимга ҳукм қилинди'ning rasmi

    Дунё 25.06.2025 14:20

    Хитойда пора олган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

    Унинг ноқонуний даромадлари давлат хазинасига олиб қўйилган.

    'Туркияда оммавий жанжал вақтида йигитни фургон босиб кетди'ning rasmi

    Дунё 25.06.2025 11:47

    Туркияда оммавий жанжал вақтида йигитни фургон босиб кетди

    Ҳодиса оқибатида оғир жароҳатлар олган қамоқхона қўриқчиси ҳаётдан кўз юмган.