АсосийЖамият

Уй-жойларни нақд пулда сотиб олиш чекланади

Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги мажлисида Солиқ қўмитаси раиси маълум қилди.

'Уй-жойларни нақд пулда сотиб олиш чекланади'ning rasmi

Ўзбекистонда уй-жойларнинг савдосини нақд пулда амалга ошириш чекланади. Бу ҳақда жорий йилнинг 26 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги мажлисида Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди.

“Ҳали муаммолар кўп, буни кўриб турибмиз. Ҳанузгача хуфиёна иқтисодиётнинг улуши юқорилигача қолмоқда. Шунинг учун биз Молия вазирлиги, Марказий банк, Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва тадбиркорлар билан биргаликда хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш бўйича Президент қарорини ишлаб чиқдик”, дейди у.

Мирзаевнинг билдиришича, бунда асосий эътибор нақдсиз ҳисоб-китоблар тизимларини рағбатлантиришга қаратилган. Барча вазирлик ҳамда идоралар билан келишилган ва администрацияга тақдим этилган.

“Жуда кўплаб давлатлар 2030 йилгача нақдсиз ҳисоб-китоблар тизимига ўтишни асосий мақсад қилиб қўйган. Шунинг учун, бу қарорда энг йирик ҳисоб-китобларни нақдсиз ҳисоб-китоблар тизими бўйича амалга ошириш ўз аксини топган. Буни кўчмас мулкдан бошлаяпмиз. Бугунги кунда уй сотиш ва сотиб олиш кўпинча нақд пулда амалга оширилади. Буларнинг ҳаммасини қонуний тартибда, банк айланмаси орқали амалга ошириш ва савдо қоидаларини бузмасдан тўғри ишлаш учун барча рағбатлантириш механизми ва худди шундай қонунни бузмасдан ишлаш тартиб, қонун-қоидаларини акс эттирдик. Ўйлайманки, шуни қабул қилиниши энг асосий дастак бўлади ва шу бўйича ишлаймиз”, дейди Мубин Мирзаев.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 22:17

    Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда

    "Ўзгидромет" тезкор гидрометеорологик ахборотни эълон қилди.

    'Euronews Тошкентда янги ваколатхонасини очди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:32

    Euronews Тошкентда янги ваколатхонасини очди

    Дунёнинг нуфузли оммавий ахборот воситаларидан бири — Euronews ваколатхонасининг очилиш маросими бугун бўлиб ўтди.

    '843 нафар фуқарони алдаган гуруҳ қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:19

    843 нафар фуқарони алдаган гуруҳ қўлга олинди

    Бир гуруҳ шахслар 25 та фирма (МЧЖ) ташкил этиб, автомашина етказиб бериш ваъдаси билан фуқаролар билан шартнома тузишган. Улардан 50,1 млрд сўм йиғилган бўлиб, шартлар бажарилмаган.

    'Сирдарёда ухлаб қолган ҳайдовчи "Lacetti"си билан темир тўсиққа урилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:50

    Сирдарёда ухлаб қолган ҳайдовчи "Lacetti"си билан темир тўсиққа урилди

    Оқибатда ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Yutong русумли транспорт воситаси Lacetti'га бориб тўқнашган.

    'Пенсия таъминотига оид барча хизматлар тўлиқ рақамлаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:25

    Пенсия таъминотига оид барча хизматлар тўлиқ рақамлаштирилади

    Пенсия ва ғазначилик фаолиятида замонавий хизматлар жорий этилади.

    'Долларнинг расмий курси яна ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:08

    Долларнинг расмий курси яна ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.