АсосийЖАМИЯТ

Тошкент ва Аммон авиақатновлари йўлга қўйилади

30 июндан бошлаб Ўзбекистон ва Иордания пойтахтлари — Тошкент ҳамда Аммон ўртасида мунтазам тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.

'Тошкент ва Аммон авиақатновлари йўлга қўйилади'ning rasmi

30 июндан бошлаб Ўзбекистон ва Иордания пойтахтлари — Тошкент ҳамда Аммон ўртасида мунтазам тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Dunyo ахборот агентлиги хабар берди.

Янги авиайўналиш очилиши муносабати билан Иорданияда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тақдимоти ўтказилди. Унда туризм соҳаси вакиллари, йирик туроператорлар, меҳмонхона бизнеси раҳбарлари ҳамда Royal Jordanian Airlines авиакомпанияси раҳбарияти иштирок этди.

Тақдимотда Ўзбекистоннинг зиёрат туризми имкониятлари, ислом цивилизациясига оид муқаддас қадамжолар ва буюк алломалар мероси ҳақида маълумот берилди.

Дастлабки мунтазам рейс 30 июнь куни амалга оширилади. Жадвалга кўра, Royal Jordanian Airlines'нинг RJ196 рейси Аммондан маҳаллий вақт билан соат 22:50 да парвоз қилиб, эртаси куни соат 05:25 да Тошкент халқаро аэропортига қўнади.

Томонлар туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, бизнес-миссиялар ва B2B учрашувларини кўпайтириш, шунингдек, икки мамлакатнинг сайёҳлик имкониятларини биргаликда тарғиб қилиш бўйича ҳам келишувга эришган.

    Бошқа янгиликлар