Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида мудҳиш ҳодиса юз берди: икки нафар вояга етмаган қиз 7-қаватдан ўзини ташлаб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.
Воқеа 7 июль куни соат 08:15 ларда “Нурли ҳаёт” кўчасидаги 20-уйда содир бўлган. Маълумотларга кўра, 2009 йилда туғилган Д.С. ҳамда 2010 йилда туғилган С.Б. исмли қизлар етти қаватли уйнинг том қисмидан пастга сакраган. Афсуски, улар воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Урганч шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қизларнинг бу ишга қўл уришига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.