Бугун, 22 апрель куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий ҳамда Сурхандарё вилоятларида айрим жойларда шамол тезлиги 15–20 м/с гача кучайиши мумкин.
Шунингдек, баъзи ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор.





