АсосийЖамият

Андижонда банк мансабдори 40 минг доллар пора билан ушланди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Андижонда банк мансабдори 40 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

Маълум бўлишича, республика банкларидан бирининг Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари кредит таъминоти учун гаровга қўйилган мулкларни аукцион ва тўғридан-тўғри сотувга чиқариш ваколатига эга бўлган ҳолда хизмат мавқеидан шахсий манфаат йўлида фойдаланган.

У кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган, Асака туманида жойлашган, умумий баҳоси 16,8 млрд сўмлик хусусий даволаш марказининг 4 қаватли биноси аукционда сотилмай қолганидан фойдаланган. Мансабдор ушбу мулк нархини 12 млрд сўмга тушириб, банк ҳисобига олиш ҳамда маҳаллий тадбиркорга аукционсиз 7 йил муддатга фоизсиз кредит ҳисобидан олиб бериш эвазига 90 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 40 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ–Эрон музокаралари тўхтаб қолди: сулҳ муддати узайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:42

    АҚШ–Эрон музокаралари тўхтаб қолди: сулҳ муддати узайтирилди

    Қисқа муддатли ўт очишни тўхтатиш келишуви якунланиши керак бўлган пайтда, Дональд Трамп Эрон билан сулҳни узайтиришга қарор қилди.

    'Туркиядан Ливанга 360 тонна ёрдам етиб борди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2026 14:58

    Туркиядан Ливанга 360 тонна ёрдам етиб борди

    У ҳужумлар оқибатида уйсиз қолган аҳолига тарқатилади.

    'Мирзиёев Остонага етиб борди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2026 14:53

    Мирзиёев Остонага етиб борди

    Уни аэропортда расмийлар кутиб олди.

    'Мирзиёев ер ислоҳотларини янги босқичга олиб чиқишни топширди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2026 11:39

    Мирзиёев ер ислоҳотларини янги босқичга олиб чиқишни топширди

    Президент Шавкат Мирзиёев ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар билан танишди.

    'Япониядаги полигонда портлаш содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 21.04.2026 11:05

    Япониядаги полигонда портлаш содир бўлди

    Ҳодиса ортидан 3 нафар ҳарбий ҳалок бўлган.