АсосийЖамият

Қачондан пойтахтда иссиқ сув ва иситиш тизими тарифлари ошиши айтилди

Тарифлар аҳоли учун 15 фоиз, юридик шахслар учун 40 фоиз, бюджет ташкилотлари учун эса 19 фоизга ошиши мумкин.

'Қачондан пойтахтда иссиқ сув ва иситиш тизими тарифлари ошиши айтилди'ning rasmi

Тошкентда 2025 йил 1 октябрдан бошлаб иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари ошиши режалаштирилябди. Бу ҳақда халқ депутатлари шаҳар кенгашининг 12 август куни бўлиб ўтган йиғилишида Veolia Energy Tashkent бош директори Севара Пардаевага таяниб, Gazeta.uz хабар берди.

Билдирилишича, тарифлар аҳоли учун 15 фоиз, юридик шахслар учун 40 фоиз, бюджет ташкилотлари учун эса 19 фоизга ошиши мумкин. 

Пойтахт аҳолиси базавий тарифнинг атиги 18 фоизини тўлайди, қолгани эса шаҳар бюджетидан субсидиялар шаклида қопланади. Ҳукумат 2030 йилгача иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун субсидияларни босқичма-босқич бекор қилишни режалаштиряпти.

Veolia Energy Тошкент келгуси беш йил ичида тарифларни 100 фоиз истеъмолчилар тўлашига эришишни мақсад қилган.

Айни пайтда кўп қаватли турар жойларда яшовчи аҳоли учун чакана савдо тарифи 121 617 сўм/Гкални (ҚҚСсиз) ташкил қилади. Таклифлар маъқулланса, нарх 139 минг сўмгача ошади.

«Юридик корхоналар тўламаган улушни бюджет корхоналари тўлаб беряпти. Бу ҳам яна давлатнинг елкасига тушаётган юк. Лекин шуни айтиб ўтиш керакки, бизда давлат корхоналаридаги тариф билан юридик шахслар тарифи ўртасидаги тафовут жудаям катталашиб кетган. Бутун республикада бир хил деб ҳисобланади. Мисол учун, республиканинг бошқа ҳудудларида 500 000 сўм бўлса, давлат корхонаси ҳам 500 000 сўмдан тўлайди, сартарошхона ҳам 500 000 сўмдан тўлайди. Лекин бизда ҳозир тафовут жудаям катта. Жорий тарифимиз бўйича, давлат корхоналари бир гигакалория учун 801 000 сўм тўлайди, юридик шахслар эса 241 000 сўм», — дея таъкидлаган у.

Ўтган йили компания юридик шахслар учун тарифларни 50 фоизга оширишни таклиф қилган, бироқ бу таклиф қабул қилинмаган ва 15 фоиз ошириш билан чекланилган.

Янги тарифлар тасдиқланса, юридик шахслар учун нарх 342,3 минг сўмгача, бюджет ташкилотлари учун эса 954,3 минг сўмгача ошади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Тул” чегара пости вақтинча ёпилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:10

    “Тул” чегара пости вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги “Тул” назорат-ўтказиш пункти кўприкдаги зарар туфайли ёпилди.

    'Андижонда яширин “майнинг ферма” фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:49

    Андижонда яширин “майнинг ферма” фош этилди

    Булоқбоши туманида жойлашган хонадонда ноқонуний криптовалюта қазиб олиш билан шуғулланган фуқаро ушланди.

    'Қачон Ўзбекистон юқори даромадли мамлакатлар рўйхатига киради?'ning rasmi

    Жамият 13.08.2025 19:57

    Қачон Ўзбекистон юқори даромадли мамлакатлар рўйхатига киради?

    Прогнозларга кўра Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида энг сўнгги ўринни эгаллаган.

    'Қибрайдаги машмаша юзасидан ҳокимлик муносабат билдирди'ning rasmi

    Жамият 13.08.2025 19:41

    Қибрайдаги машмаша юзасидан ҳокимлик муносабат билдирди

    Тармоқларда оммалашган видеоларда дарахтларни кесиш ишига туман ҳокимининг ўзи ҳам боргани айтилган.

    'Сурхондарёда “заправка” портлаб кетди'ning rasmi

    Жамият 13.08.2025 14:31

    Сурхондарёда “заправка” портлаб кетди

    Ҳозирда чақнаш сабаби ва зарари аниқланмоқда.

    'Саудиядан Ислом цивилизацияси марказида намойиш этиш учун ноёб артефактлар олиб келинди'ning rasmi

    Жамият 13.08.2025 10:47

    Саудиядан Ислом цивилизацияси марказида намойиш этиш учун ноёб артефактлар олиб келинди

    Экспонатлар 2025 йил сентябридан 2026 йил март ойигача Ўзбекистонда намойиш этилади.